Ассалому алайкум! Менга биров фалон нарса олиб келиб бергин деб айтса, у нарсанинг нархи 30.000 сўм бўлса, мен кетадиган вақтим ва меҳнатимни ҳисобга олиб ундан олдиндан 35.000 сўм олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Хизмат ҳақингизни айтсангиз бўлади. Яшириб олишингиз ёлғон ҳисобланади. Валлоҳу аълам!