Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўпчилик ёшлар iT соҳасига қизиқишлари бор лекин уларда компютер сотиб олиш учун етарлича маблағ йўқ шунда билсангз агар компютер техникаларини сотадиган магазин бор ушбу магазиндаги маҳсулот нархи дейлик 1 млн сўмлик маҳсулот бўлса уни 12 ойга бўлиб тўланганда нархи 1 млндан анча ошиб кетади яъни ҳар ойга фоиз қўйиб борилади шу масалада нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ўша буюмни сотиб олиш учун нақд пули йўқ бўлса аввало сабр қилиб, пул тўплагани ва қарзга қўл урмагани афзал. Агар ўта зарур бўлса сотувчидан пулини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олса бўлади. Савдо шариатга мос бўлиши учун молнинг нархи ва тўлов муддати аниқ бўлиши лозим. Тўлов муддати кечикса жарима тўлаш ёки маҳсулот нархини оширишни шарт қилиш дуруст эмас, акс ҳолда савдо фосид бўлади. Валлоҳу аълам!