Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Компютер графикасига асосланган ўйин тузиш

12:05 / 09.12.2020 | Akobir | 1940

Ассалому алайкум! Мен компютер графиксига асосланган ойин яратиш ва уни дастурни тузиш соҳасини 3 йил ўқидим, ўргандим ва яна кўп вақт сарфладим, лекин кейин зикр аҳлидан ўқидимки ўйин яратиш мумкин, агар қимор ўйнашга чорламаса ва намоз ўқишдан чалгитмаса. Мен қиморга оид ҳеч қанақа ўйин қилмоқчи эмасман қилмайман, лекин барибир асосий бозор бу ўйин ишлаб чиқиш ва ўйиннинг асосий мақсади одамларнинг бу ўйиндан фойдаланиши яни ўйниши. Ўйин ўйналганда унга вақт сарфланади албатта, лекин мен одамларга мажбурлаб кўчириб олинг демайман, ўзлари кўчириб олсаю намозини қолдирса, айбдор мен бўламанми? Саволимнинг иккинчи қисми эса шундан иборатки, мултфилм яратишга ва ундани қаҳрамонларни чизисга рухсат этилган, холбуки мултфилмлар ҳам инсон вақтини олиб қўйиши мумкин, лекин бу мултфилмнинг мақсади яхшиликка қаратилган бўлса унда яхши. Менда ҳам шундай, мен ўйин яратишимдан мақсадим шуки инсонларга фойдам тегиши, келажакда инсонларга талим берадиган ва фанларни ўйин шаклида ўргатадиган турли хил программалар яратиш ниятидаман. Лекин айни вақтда ҳозирда шу нарсага тўғри келияптики, мен бирор программистлик фирмасига кириб ишлашим керак, малака орттиришим учун, ундан сўнг мен ўзим алоҳида чиқиб айтган ишларимни қила оламан. Биласиз илмга ҳам тажриба орқали эришилади. Мен айтмоқчи бўлган нарса шуки, мен билмайман, агар ишга кирсам мен қанақа ўйин таёрлашда қатнашишимни, лекин зинога ва қиморга чорлайдиган ўйин бўлса уни қилмайман. Аммо кўп ўйинларни яратишдан мақсад унга инсонларни жалб этишдан иборат, агар вақтни олиб қўядиган ўйин яратишда қатнашсамчи унда нима бўлади? Мен Аллоҳга таваккал қиляпман.... иншаоллоҳ бундай ўйин яратишда қатнашмасман... .Мен ойин яратсам ҳам асосан унинг дастурни ёзаман яни алгоритмлари ва математик ҳисоб китобларига ўхшаш нарсаларини... ўйиннниг режасини тузмайман... бу ҳолатда нима қилишим керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ақлни чархлайдиган, одоб-ахлоқларни ўргатадиган ўйинларни қилиш сизга вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat