Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногирон

19:51 / 18.05.2021 | Samandar Egamqulov | 15818

Ассалому алайкум! Сизга саволим бор эди.Нега Аллоҳ ногирон фарзандларини яратди.Сабаби борми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улуғ бир зот кўчада кетаётсалар бир тобутни уч эркак ва бир аёл кўтариб кетаётган экан. У зот югуриб бориб аёл кўтарган томонни елкасига олди. Олиб бориб дафн қилишди, дафндан сўнг ҳали аёлдан сўради. “Бу ким, маҳаллада сиздан бошқа сиздан бошқа буни кўтаргани эркак топилмадими” деди. У аёл: “Бу маййит менинг ўғлим, у хунаса эди, уйланмади ҳам турмушга ҳам чиқмади. Ҳамма уни устидан кулар эди. У эса бу Аллоҳнинг тақдири. Мен Роббимнинг тақдирига розиман” деди. У зот давомини ҳикоя қилиб айтади. Ўша кеча тунда дафн қилинган йигитни жаннатда кўрдим. Хурсанд ҳолатда эди, “Сен бугун дафн қилинган йигитмисан” деб сўраганимда “Ҳа, мен ўшаман. Роббим мени мағфират қилди. Аввало Роббимнинг тақдирига рози бўлганим ва инсонлар мени хорлаганликларига сабр қилганим учун” деди.

 Бу дунёда ҳеч бир нарса Аллоҳнинг тадбири ва ҳикматисиз бўлмайди. инсон буни доимий ёдда сақлаши керак.

Бу бало Аллоҳнинг қаҳри эмасдир. 

Ғам ташвиш ва касалликлар икки қисмдир
Инсон қачон бирор дард ёки ғам ташвишга ботса, қарздор бўлиб қолса, уй жойсиз қолса, икки ҳолатдан бири бўлади. Биринчиси бу Аллоҳнинг қаҳри ва азобидир. Иккинчиси банданинг даражаси баланд бўлиши ва унга ажру савобни кўплаб берилишига сабабдир.
Ғам ташвиш ва касаллик Аллоҳнинг азоби ҳамдир
Охират азоби қаттиқ бўлади. шунинг учун гоҳида Аллоҳ таоло бандасини охират азобидан сақлаш ва учун тўғри йўлга қайтиши бу дунёда ҳам баъзи бир балоларга мубтало қилади. Аллоҳ таоло “Сажда” сураси 21 оятида марҳамат қилади:

 وَلَنُذِيقَنَّهُمْ مِنَ الْعَذَابِ الْأَدْنَى دُونَ الْعَذَابِ الْأَكْبَرِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ  

21. Албатта, уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар.
Яъни «Ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, улар бундан сабоқ олиб, куфр ва фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар».
Ғам ташвиш ва касаллик Аллоҳнинг раҳмати ҳамдир 

 وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ۝ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ۝ 

155. Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.
156. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир.

 أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ۝ 

157. Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир.
Иккиси орасида фарқ
Иккиси орасидаги фарв шуки, биринчига мубтало бўлган киши Аллоҳ таолога юзланишни тарк қилади, тақдирига норози бўлади ва ҳаммага Аллоҳдан шикоят қилади. Нега мени бунчалар балога гирифтор қилмаса? Нима гуноҳим бор? ҳамма саломату менгина шундай дардга чалинганман деяверади. Аллоҳ буюрган намоз, рўза ва бошқа фарзларни тарк қилади. Балолардан қутилиш чораларини қилсада, тавбага шошилиш, дуода бўлиш ва қилган хатоларини тўғрилашни, қилган зулм ва жафоларини тадоригини кўришни тарк қилади. Бу ҳолга тушиш бадбахтлик аломатидир. Агар бошига бало тушиши билан тавбага шошилса, дуо қилиб “Эй Аллоҳим, мен заифман, ночорман. Бунданда ортиғ балоларга лойиқман. Шундай бўлсада ўз фазлинг  ва караминг ила менга нажот бергин” дейди. Дилида хатоларига афсус, тилида истиғфор бўлади. юзидан ғами намоён бўлсада тилида Аллоҳдан шикоят қилиш, дилида нафратланиш деган нарса бўлмайди. Аксинча аввалгиданда ибодат ва зикрга машғул бўлади. қилган хатоларини ўйлаб уни тўғрилашга киришади. Бу бало Аллоҳнинг раҳматидир. Бу Аллоҳнинг ўша бандага муҳаббатиборлиги ва унинг даражасини юқори бўлишини аломатидир. 

Дунё ғамдан холи эмас  

Баъзида кишилар: “Муҳаббат ҳам шундай бўладими? Яхши кўрган бандасини ҳам шунда балога гирифтор қиладими? Аллоҳ яхши кўрса, ором устига ором бахш этмасмиди?” дейишади. Бу дунё жаннат эмас, синов майдонидир. Инсон пайғамбар, валий, подшоҳ, бой ёки фақир мискин бўладими, ким бўлишидан қатъий назар бирор дардга йўлиқиши, бошига ғам ташвиш тушишидан холи бўлмайди. Бир кун совуқ бўлса, бир кун иссиқ бўлади.  Бу дунёда соғлик ва касаллик, хурсандчилик ва хафагарчилик, роҳат ва ғам ташвиш бирга юради. Фақат азобу азоб дўзаҳда, орому ором жаннатда бўлади. бу дунёда беғам бўлиш йўқ. 

Аллоҳнинг ҳар кимга берган давлати алоҳидадир 

Аллоҳ кимгадир иймон ва соғлик давлатини берса, кимгадир молу-дунё, кимгадир солиҳ фарзандалар, кимгадир бошқарувчилик ва яна кимгадир бошқа нарсаларни берган. Ҳудди шунингдек кимгадир бирор дардни берган бўлса, кимгадир фарзандсизлик, кимгадир ноқобил фарзандларни ва яна кимларга турли туман ғам ташвишни берган. Кимгадир бойлик бериб, соғлигини олиб қўйган, кимгадир соглик бериб бойлигини олиб қўйган. Ҳуллас ҳамманинг ҳоли алоҳида алоҳидадир. Ҳамма қайсидир бир имтиҳондадир. Ҳар ким ўзига берилган дардга ҳам нематга ҳам шукр қилиши керак. 

Ибратли воқеа 

Бир киши ниҳоятда ночор ҳолда, зўрға кун кечирар экан. Бир куни у мустажобуд даъват, яъни дуоси кўп ижобат бўладиган кишининг ҳузурига борибди ва: «Менинг ҳаққимга дуо қилсангиз! Мен ҳам кам-кўсти йўқ кишилар каби ҳаёт кечирсам», деб, ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрабди. У одам: «Аввал сен бирор кам-кўсти йўқ одамни топиб, менга: «Шу одамга ўхшашни хоҳлайман», дегин! Кейин мен Аллоҳдан сенинг ҳаққингга дуо қилай», дебди. Фақир киши ўз шаҳридаги бозорларни айланиб юриб, бир дўкондорга кўзи тушибди. У бир гапириб, ўн кулар, савдо молларини хоҳлаганига арзонга сотар, хоҳлаганига бекорга эҳсон қилиб, бериб юборар эди. Атрофида икки-уч келишган йигитлар – ўғиллари бўлса керак – хизматига тайёр туришибди. «Шу одам, мен шу одамга ўхшашни хоҳлайман!» деб, дуогўйнинг ҳузурига борибди ва: «Фалон дўкондорга ўхшашни хоҳлайман», дебди. У киши фақирга: «Аввал сен унинг бирор ҳасрати борми-йўқми, шуни ҳам билиб келгин, мабодо ташқи кўриниши сен орзу қилгандек бўлса ҳам, ичи ҳасратга тўла бўлса, сен ҳам қийналиб қолмагин», дебди. Фақир у зотнинг гапига қулоқ солиб, дўкондорнинг олдига келибди ва аҳволини баён қилибди. Шунда дўкондор қаттиқ хўрсиниб: «Бирорта инсон мен каби бахтсиз бўлмаса керак, – дебди. Фақир ҳайрон бўлибди. Шунда дўкондор сўзида давом этибди: – Аллоҳ менга мол-дунёни берди, лекин хотиннинг баракасини бермади. Эҳтиросга берилиб, шариатга номувофиқ иш қилдим ва Аллоҳ мендан хотиннинг баракасини олиб қўйди. Бир куни аёлим қаттиқ касал бўлиб, ҳамма умидимиз узилди ва қайтиб соғаймаса керак, деб тайёргарликни кўра бошладик. Аёлим ҳам, мен ҳам бир-биримизни қаттиқ яхши кўрар эдик. Ўлимидан аввал у менга қараб:  «Мен ўлсам, яна бошқасига уйланиб, кўрмагандек бўлиб кетасиз», деди. Ўзи ўлим тўшагида ётган бўлса ҳам, унинг бу гапида рашк, ҳасрат аломатлари бор эди. Уни юпатиш учун қайта уйланмаслигимни айтдим, лекин таскин топмади. Мен эҳтиросга берилдим, ҳаммомга кириб, қайта уйлана олмайдиган ҳолатда чиқдим. Шундан сўнг аёлимнинг кўнгли таскин топди. Аллоҳнинг тақдири экан, у гўрнинг оғзидан қайтиб келди. Муҳаббатимга жавобан, бир-икки йил сабр қилди, кейин эса аёллигига борди. Сен кўриб турган болалар менинг фарзандларим эмас. Шариатга номувофиқ қилган бир ишим мендан хотиннинг баракаси кетишига, умр бўйи ҳасратда қолишимга сабаб бўлди…» Шундан сўнг фақир ўзида борига шукр қилиб яшай бошлади. 

Пайғамбарлар энг суюкли зотлардир 

Коинотда Аллоҳ таолога энг суюкли зотлар анбиёлардир. Улардан кўра Аллоҳга маҳбуб бирортаси бўлиши мумкин эмас. шундай бўлсада бирорта пайғамбар  мисли кўрилмаган имтиҳон ва балолардан холи бўлган эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бир нечаларига берган баъзи бир имтиҳонларини зикр қилган. Уларни ўқиган инсон Аллоҳ Ўзи суйган бандаларини мунчалар қаттиқ имтиҳон қилмаса деб қолади. Нуҳ алайҳиссалом кўринг қавмидан кўрмаган зулми ситамлари қолмади ҳатто уйланган аёли ҳам хоин чиқиб У зотга иймон келтирганларни қавмига сотиб борадиган ва қавми уларни азобга соладиган бўлган. Охир оқибат хотин тўфон балосида ғарқ бўлди.   Иброҳим алайҳиссалом ўз ўғлини қурбонлик қилишларига буюрилдилар, ўтга ташландилар. Энг қаттиқ душмани ўз отаси бўлди. Оддий иймон келтирган кишининг отаси бенамоз бўлиши фарзандга  қанчалар азобли. У зотнинг отаси эса, иймонсиз бўлибгина қолмай буттарош бўлган. Охиратни қандайлигини билган кишига отасининг оқибатини қандайлигини билиш қанчалар аламли.  

Маҳбуб бандага балолар нега? 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :  إِذَا أَرَادَ اللَّهُ أَنْ يُصَافِي عَبْدًا مِنْ عَبِيدِهِ  ، صَبَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ صَبًّا ، وَثَجَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ ثَجًّا ، فَإِذَا دَعَى ، قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ : صَوْتٌ مَعْرُوفٌ ، وَقَالَ جِبْرِيلُ : يَا رَبُّ هَذَا عَبْدُكَ فُلَانٌ ، يَدْعُوكَ فَاسْتَجِبْ لَهُ ، فَيَقُولُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى : " إِنِّي أُحِبُّ أَنْ أَسْمَعَ صَوْتَهُ " ، فَإِذَا قَالَ : يَا رَبُّ ، قَالَ : " لَبَّيْكَ عَبْدِي لَا تَدْعُونِي بِشَيْءٍ إِلَّا اسْتَجَبْتُ لَكَ عَلَى إِحْدَى ثَلَاثِ خِصَالٍ : إِمَّا أَنْ أُعَجِّلَ لَكَ مَا تَسْأَلْنِي ، وَإِمَّا أَنْ أَدَّخِرَ لَكَ فِي الْآخِرَةِ مَا هُوَ أَفْضَلُ مِنْهُ ، وَإِمَّا أَنْ أَدْفَعُ عَنْكَ مِنَ الْبَلَاءِ مِثْلَ ذَلِكَ " ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يُؤْتَى بِالْمُجَاهِدِينَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَجْلِسُونَ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِالْمُصَلِّي فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ ، وَيُؤْتَى بِالْمُتَصَدِّقِ ، فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِأَهْلِ الْبَلَاءِ ، فَلَا يُنْصَبُ لَهُمْ مِيزَانٌ ، وَلَا يُنْشَرُ لَهُمْ دِيوَانٌ ، ثُمَّ يُسَاقُونَ إِلَى الْجَنَّةِ بِغَيْرِ حِسَابٍ حَتَّى يَتَمَنَّى أَهْلُ الْعَافِيَةِ أَنَّ أَجْسَادَهُمْ قُرِضَتْ بِالْمَقَارِيضِ فِي الدُّنْيَا  

Али  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қачон Аллоҳ бандаларидан бирини Ўзига муқарраб қилишни ирода қилса, устидан балоларни ёғдириб қўяди.банда дуо қилганида фаришталар: “Таниш овозку” дейишади ва Жаброил: “Эй Роббим, бу фалон банданг, сенга дуо қилмоқда, дуосини ижобат қилсанг” дейди. Шунда Аллоҳ таборак ва таоло: “Мен унинг овозини эшитишни ҳуш кўраман” дейди. Банда қачон: “Эй Роббим” деса, Аллоҳ: “Лаббай бандам, нима деб дуо қилсанг сенга уч нарсадан бирини албатта бераман. Сўраганингни тездан бераман, ёки охиратга сўраганингдан афзалини таёрлаб қўяман ёки сўраганингни мислича сендан балоларни даф қиламан” дейди” дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни сафарбарликка чиққанларни келтирилиб, ҳисоб қилинишлари учун ўтирадилар. Намозҳонни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Садақа берганни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Аҳли балони келтирилади. Улар учун тарози тикилмас ҳамда девони очилмас ва ҳисобсиз жаннатга олиб бориладилар. Шунда офият аҳли жасадлари дунёда омбирлар билан қимчиб ташлангада эди деб орзу қилишади” дедилар.
Демак Аллоҳнинг имтиҳонлари имтиҳон қилинганларнинг қиёматдаги даражалари баланд бўлиши, чеккан азобларига эвазига мисли кўрилмаган нематлар берилиши учун экан. Инъом берилганда чеккан азиятлар арзимас нарса эканлиги маълум бўлади. 

عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يؤتى بأنعم أهل الدنيا من أهل النار يوم القيامة فيصبغ في النار صبغة ثم يقال يا ابن آدم هل رأيت خيرا قط هل مر بك نعيم قط فيقول لا والله يا رب ويؤتى بأشد الناس بؤسا في الدنيا من أهل الجنة فيصبغ صبغة في الجنة فيقال له يا ابن آدم هل رأيت بؤسا قط هل مر بك شدة قط فيقول لا والله يا رب ما مر بي بؤس قط ولا رأيت شدة قط رواه مسلم 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни дунёда неъматларга кўмилган дўзаҳий инсонни келтирилиб, дўзаҳ(азобиг)га бир бор ботирилади. Сўнг : “Эй Одам фарзанди, ҳеч бир рўшнолик кўрганмисан, сенга бирор немат берилганми?” дейилади. У : “Йўқ, Аллоҳга қасамки, Эй Робб” дейди. Дунёда одамларнинг энг ночори бўлган жаннатий кишини келтирилиб, жаннат (нематлари)га бир бор ботирилади ва: “Эй Одам фарзанди, бирор марта ночорликни кўрганмисан, бирор бор  қийинчиликни кечирганмисан” дейилади. У: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, Эй Робб, бирор марта ночорликни кўрмаганман, бирор бор  қийинчиликни кечирмаганман”  дейди” дедилар”. Муслим ривояти. 

Қийинчиликларнинг мисоли 

Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳнинг имтиҳонларини моҳир табиб ва беморга ўхшатганлар. Бирор жарроҳлик амалиётига муҳтож инсон учун жарроҳ табиб жарроҳлик амалиётини кўрсатма берса, бемор уни қанчалик машаққатли билмасин, уни ўз бахти деб билади. Жарроҳдан илтимос қилади ва керак бўлса, барча ҳаражатларини кўтаради. Амалиёти муваффақияти учун жарроҳга ташаккур айтиб, ҳадиясини ҳам беради. Гўёки, жарроҳ тиғ ишлатиши ва озор беришига ҳаражат қилган бўлади. Чунки, бемор шу иш унинг оқибати ва саломатлиги учун фойдали эканлигини билади. Ортидан етадиган саломатлик улкан нематлигини ва чеккан азоби унинг олдида ҳеч нарса эмаслигини билади. Жарроҳнинг ёриб, тикиб қўйиши бемор учун меҳрибонлик ва раҳмат, жарроҳ эса, энг меҳрибон зот бўлади. Ҳудди шунингдек Аллоҳ таоло ҳам бирор бандасини балога мубтало қилса, бу у бандага қилинган амалиёт ҳисобланади. Бу билан унинг гуноҳларидан поклайди. Токи покиза ҳолда жаннатига киргазиш учун.
Имтиҳон вақтида қилиниши керак бўлган иш
Аллоҳ таоло тарафидан имтиҳон бўлганда банда Унинг Ўзига юзланиши, Ўзидан мадад сўраши ва мукофотидан умид қилиши керак. Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади: 

  وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ۝ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ۝ أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ۝ 

155. Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.
156. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир.
157. Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир. 

 عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا مَاتَ وَلَدُ الْعَبْدِ قَالَ اللهُ لِمَلَائِكَتِهِ: قَبَضْتُمْ وَلَدَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: قَبَضْتُمْ ثَمَرَةَ فُؤَادِهِ؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: مَاذَا قَالَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: حَمِدَكَ وَاسْتَرْجَعَ، فَيَقُولُ اللهُ: ابْنُوا لِعَبْدِي بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَسَمُّوهُ بَيْتَ الْحَمْدِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ  

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ фаришталарига: «Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар. «Унинг дил мевасини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар. «Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ: «Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди». Термизий ривояти. 

Ажойиб қисса 

Руҳул баён тафсирида бир ҳикояни келтирилади. Унда : “Икки фаришта тўртинчи осмонда бир-бирига йўлиқиб, иккиси ҳам жуда ажойиб ишга буюрилганини айтиб қолишди. Бири: “Бир яҳудий ўлим тўшагида ётибди. Кўнгли балиқ ейишни ҳохлаяпти. Унинг яқинидаги сувларда балиқ йўқ. Истагини қондириши учун Аллоҳ таоло унинг ҳовузига бор жойдан балиқ ҳайдаб келишимга буюрди.” деди. Бошқаси : “Мен унданда ажойиб ишга буюрилдим. Бир мусулмон ўлим тўшагида ётибди. Унинг ёнида ичишга сув турибди. Истаги бажо бўлмаслиги учун Аллоҳ таоло унинг ёнидаги сувни тўкиб юборишимга буюрди” деди. Икковлари Роббиларининг ҳукмини бажо келтиргач, Роббиларига : “Амрингни бажардик, лекин итоатингда бўлган мўминнинг маҳрум бўлишини, яҳудийнинг ёнида бўлмаган балиқни ҳайдаб келтиртириб едиришингни ҳикматини тушунмадик”дейишди. Аллоҳ таоло : “Сизлар амрларимдаги ҳикматларни билмайсиз. Менинг кофирларга бўладиган муомалам бошқа, мусулмонларга бўладиган муомалам бошқа бўлади. Кофирлар ҳам яхши амалларни қилади. Кимгадир ёрдам берган, садақотлар қилган, мазлумларга ёрдам қилган бўлади. Уларнинг амаллари охиратда ҳеч қандай қадрга эга бўлмасада, яхшиликлари бесамар кетмайди. Амалларининг эвазини бу дунёда нақд қилиб бераман. Сўраган дунёвий мақсадларини бераман ва амалларига эваз охиратга қолмайди. Мусулмонларга муомалам унинг акси бўлади. Уларнинг гуноҳлари эвазига турли балоларни бериб охиратга барча гуноҳларидан пок ҳолида боришини ирода қиламан. Яҳудий қилган барча яхшиликларини эвазини олган ва биргина яхшилиги қолган эди. Ўлим тўшагида балиқ ейишни хоҳлади ва унинг хоҳишини адо қилиб охиратга барча яхшилигидан қуруқ ҳолида келишини хоҳладим. Мусулмонни эса биргина гуноҳи қолган эди. Сувни ичишдан маҳрумлиги ўша гуноҳига каффорат  бўлиб, ҳузуримга покиза ҳолда келишини ирода қилдим” деди. Аллоҳ таолонинг ҳикматларини ким ҳам идрок қилаолади.
Бу риёзатлар мажбурийдир
Йигирманчи аср машойихларидан Доктор Абдулҳай роҳматуллоҳи алайҳ: “Аввалда кишилар руҳий тарбия учун бирор шайх ҳузурига борар, улар эса талабаларга турли риёзат ва вазифаларни юклар эдилар. Мақсад уларда гўзал хулқни ҳосил қилиш ва ботиний беморликларни даф қилиш эди. Ҳозирда ундай риёзатлар кўпам фойда бермаяпти. Одамлар семизликдан озор чеккани учун қилаётган диетасича руҳий тарбияга аҳамият беролгани йўқ.Зарари очиқ кўриниб турган парҳезида бардавом бўлолмаяптилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло баъзи вақтларда бандасини мажбурий риёзатга дучор қилади. Бундай риёзатларнинг самараси юқори бўлади. бунда банда тез тараққиётга учрайди. Кўрмайсизми бир ой парҳез қилаган қайдаю, бемор бўлиб бир ҳафта томоғидан овқат ўтмай озиган қайда. Чунончи саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар даврида риёзатлар ихтиёрий эмасди. Қасддан таомларни тарк қилиш, ўзларига ўзлари турли вазифаларни юклаб олиш йўқ эди. Аммо мажбурий машаққатлар саноқсиз эди. Калима айтиб иймонга келгани учун қизиган қумга ётқизилиб, устиларидан тош бостирилиб қўйилар, ўлар ҳолга келгунларича калтакланар эдилар. Ўша даврда ақлларига келган азобларни беришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишларининг ўзида уларга қанчалар азоблар берилди. Ҳуҳусан исломнинг аввалида жуда оғир эди. Буларнинг барчаси мажбурий риёзатлар эди. Бу риёзатлар натижасида саҳобалар мисли кўрилмаган тараққиётга эришдилар. Улардаги иймон ва ихлос умматлар ичида бўлиши мумкин бўлган энг охирги даражага етди. Улардан кейингилар асло улар даражасига етолмайдилар. Ҳатто Макка фатҳидан кейин иймон келтирганлар ундан аввал иймон келтирганларчалик бўлолмасликларини Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилган. Чунки уларнинг риёзатлари ўта оғир бўлган. 

مَا لَكُمْ أَلَّا تُنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلِلَّهِ مِيرَاثُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَا يَسْتَوِي مِنكُم مَّنْ أَنفَقَ مِن قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ أُوْلَئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِّنَ الَّذِينَ أَنفَقُوا مِن بَعْدُ وَقَاتَلُوا وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ 

10. “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари нафақа қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг нафақа қилган ва урушда қатнашганлардан кўра буюкдир. Аллоҳ барчаларига яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир”. 

Ҳадид сураси 10 оят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг мақомини зикр қилиб:

 عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَسُبُّوا أَصْحَابِي، فَلَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا بَلَغَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ  

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳобаларимни сўкманглар! Агар сизлардан бирингиз Уҳуд тоғидек олтин садақа қилса ҳам, улардан бирининг бир муддига* ҳам, унинг ярмига ҳам етмайди», дедилар».
* Муд (мудд) ҳажмда 0,6875 литр (≈ 0,688 литр), оғирликда 0,544 килограммга тенг.
 Банданинг бошига тушадиган барча машаққатлар, касалликлар ва синовлар Аллоҳ таоло тарафидан бўладиган мажбурий риёзатлардир. Биз бало деб билаётган машаққатлар аслида  Унинг раҳмати ва муҳаббатидир.
                                                                           Бир мисол
Кичик болалар одатда сувдан қўрқишади. Онаси совунлаб, чўмилтириб оппоқ қилиб қўйгунича ҳамма ёқни бошига кўтаради. Чунки чўмилишдан бола қийинчиликни ҳис қилади. Она мажбурлаб уни чўмилтиради. Ишқалаб кирини чиқаради ва бадбўй ҳидларини кетказади. Боланинг додвойига қарамайди. Бола онасини зулм қиляпти деб ўйлайди. Гоҳида ҳақоратли сўзлар ҳам айтади. Аслида она боласини яхши кўрганидан, жисмини соф бўлишини хоҳлаганидан, ҳамманининг ўртасида жирканч ҳолда бўлишини истамаганидан шундай қилади. Бола улғайганида онаси унга қанчалар меҳрибон бўлганини англайди. 

Иккинчи мисол 

Ота-она боланинг ёшлигида мажбурлаб мактабга олиб боради. Эрталаб ширин уйқудан қолади, беш олти соатлаб мактабда ўзини қамалгандай ҳис қилади. Ўйнаб юрган болаларни кўриб, янада ғами ортади ва мен ҳам шу болалар каби ўйнаб юрсам бўлмасмикан? Нега ота-онам мени азобга қўйишмаса? Нима гуноҳим бор мени? деб нолийди. Бу ҳолатда меҳрибонликнинг тақозоси ота-она болани мажбурлаб ўқитиши бўлади. Бола катта бўлганида агар ота-онаси мажбур қилмаганларида жоҳил қолар, ҳамма роҳат фароғатда бўлганида бу уларнинг олдида шарманда бўлиб, умрининг охиригача жазосини тортишини англайди. Ҳудди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳам бандасини комил, ҳақ ва ноҳақни ажратадиган, соф иймонли ва ҳузурида гуноҳлардан пок  инсон бўлишини хоҳлайди. Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва шафқатининг тақозоси ҳам шудир. Шарти, банда бу ғам ташвишни Аллоҳ таолодан эканлигини билсин ва Ўзига ёлвориб савобни умид қилсин. 

Айюб алайҳис саломнинг беморлиги 

Тариҳдан   Айюб алайҳис саломнинг қанчалар қаттиқ синовларга дучор бўлганлари барчамизга малум. У зот битта аёлларидан ташқари барча фарзандлари, молу дунёларидан айрилганлар ва жуда ҳам узоқ йиллар мисли кўрилмаган дардга чалинганлар. Баъзилар бу дард ўн саккиз йилга чўзилган дейишган. Ҳамма у зотдан юз ўгирган. Унинг устига шайтон келиб, манавий эзиш мақсадда: “Бу дард сенинг гуноҳларинг туфайли келди, Аллоҳ таоло сендан норозидир. Сег Унинг қаҳри ва ғазабига учрадинг” дейишни бошлади ва ўзича далиллар ҳам келтирди. Айюб алайҳис салом шайтон билан мунозара қилдилар. Инжилнинг  Айюб алайҳис саломга тегишли саҳифасида батафсил келтирилган. Чунончи, . Айюб алайҳис салом : “Сенинг   бу дард ва мусийбатлар сенинг гуноҳинг туфайлидир, Аллоҳ таоло сендан норози деган гапинг нотўғри. Аксинча бу Аллоҳ таолонинг раҳмати, меҳрибонлиги ва менга бўлган муҳаббатининг аломатидир. Мен Роббимга шукрлар қиламан, Ўзига илтижо қиламан ва дардимга шифо беришини сўрайман, лекин нега мени дардга мубтало қилдинг деб шикоят ва эътироз қилмайман. Аллоҳ таоло бу ҳолатда ҳам Ўзига илтижо қилишимни насиб қилиши, шикоят қилдириб Ўзидан бошқаларга нолийдиган қилиб қўймаслиги менга бўлган муҳаббати ва раҳмати эканлигининг белгисидир” деганлар. 

Мусибат Аллоҳ таолонинг раҳмати экалигининг аломати 

Айюб алайҳис салом пайғамбар, пайғамбарларнинг улул азмларидан бўлганлар. Аллоҳ таоло у зотни бир қавнинг руҳий табиби қилиб сайлаганлар. Аллоҳшунос бўлганлар. Аллоҳ таолонинг одатларини энг яхши билганлардан бўлганлар. Шу зот мусибат ва дардларнинг қай бири раҳмату қай бири ғазаб эканини ажратиб, аломатларини ҳам айтиб берганлар. Мусибатга дучор бўлган киши тақдирдан норози бўлиб, шикоят қилиши ва ўзини бу дардга лойиқмас деб билиши Аллоҳ таолонинг бандасига қаҳри ғазаби, тақдирга рози бўлиши, бу мусибатни Аллоҳ таолонинг имтиҳони деб билиб, Ўзига ибодат ва илтижони кўпайтириши ҳамда Эй Аллоҳ мен ожизман, бу дардларни кўтаролмайман, Ўз  фазли караминг ила мени бундан ҳалос қил деб дуо қилиши муҳаббат ва раҳматнинг белгисидир. Чунки, ўшандек синовлар Иброҳим алайҳис саломни Халийлуллоҳ, Мусо алайҳиссаломни Калиймуллоҳ, Муҳаммад алайҳиссаломни Ҳабибуллоҳ деб лақабланишларига сабаб бўлган. Аллоҳ таоло юваффас собирувна ажроҳум деган. 

Дуо қабул бўлишининг аломати 

Баъзи вақтларда бало ва мусибатларга йўлиққанлар ибодатда бардавом бўлиб, Аллоҳ таолонинг Ўзига ёлвориб дуо қилсалар ҳам дуо ижобат бўлмагандек бўлади. Шунда   киши бу мусибат азоб ва қаҳрнинг аломати эмасмикан деб қолади. Бунга жавоб шуки, Аллоҳ таоло бандасига тақдирга рози бўлиш, ибодатга қайтиш ва дуода бардавом бўлишни насиб қилиши дуо ижобат бўлганинг аломати ҳисобланади. Акс ҳолда дуога ҳам тавфиқ бўлмасди. Бундай вақтда мусибатга алоҳида инъом, дуо қилишга алоҳида инъом берилади. Бу мусибат даражанинг юқори бўлига восита бўлади. Жалолуддин Румий роҳматуллоҳи алайҳ маснавийда Аллоҳ таоло тарафидан ҳикоя қилиб: “Гуфт он Аллоҳ, ту лаббайка мост” яъни унинг Аллоҳ дейиши бизнинг лаббай дейишимиздир” деганлар. Бу, банда қачон Аллоҳ деса, Аллоҳ лаббай бандам деганидир. Мусибатни қачонгача давом этиши ёки тездан ариши эса, Аллоҳнинг ҳикматига боғлиқдир.  Бу ҳудди табиб беморга қачонгача даволанишни чўзиш ёки тездан тўхтатишига ўхшайди. 

 عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :  إِذَا أَرَادَ اللَّهُ أَنْ يُصَافِي عَبْدًا مِنْ عَبِيدِهِ  ، صَبَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ صَبًّا ، وَثَجَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ ثَجًّا ، فَإِذَا دَعَى ، قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ : صَوْتٌ مَعْرُوفٌ ، وَقَالَ جِبْرِيلُ : يَا رَبُّ هَذَا عَبْدُكَ فُلَانٌ ، يَدْعُوكَ فَاسْتَجِبْ لَهُ ، فَيَقُولُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى : " إِنِّي أُحِبُّ أَنْ أَسْمَعَ صَوْتَهُ " ، فَإِذَا قَالَ : يَا رَبُّ ، قَالَ : " لَبَّيْكَ عَبْدِي لَا تَدْعُونِي بِشَيْءٍ إِلَّا اسْتَجَبْتُ لَكَ عَلَى إِحْدَى ثَلَاثِ خِصَالٍ : إِمَّا أَنْ أُعَجِّلَ لَكَ مَا تَسْأَلْنِي ، وَإِمَّا أَنْ أَدَّخِرَ لَكَ فِي الْآخِرَةِ مَا هُوَ أَفْضَلُ مِنْهُ ، وَإِمَّا أَنْ أَدْفَعُ عَنْكَ مِنَ الْبَلَاءِ مِثْلَ ذَلِكَ " ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يُؤْتَى بِالْمُجَاهِدِينَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَجْلِسُونَ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِالْمُصَلِّي فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ ، وَيُؤْتَى بِالْمُتَصَدِّقِ ، فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِأَهْلِ الْبَلَاءِ ، فَلَا يُنْصَبُ لَهُمْ مِيزَانٌ ، وَلَا يُنْشَرُ لَهُمْ دِيوَانٌ ، ثُمَّ يُسَاقُونَ إِلَى الْجَنَّةِ بِغَيْرِ حِسَابٍ حَتَّى يَتَمَنَّى أَهْلُ الْعَافِيَةِ أَنَّ أَجْسَادَهُمْ قُرِضَتْ بِالْمَقَارِيضِ فِي الدُّنْيَا  

Али  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қачон Аллоҳ бандаларидан бирини Ўзига муқарраб қилишни ирода қилса, устидан балоларни ёғдириб қўяди.банда дуо қилганида фаришталар: “Таниш овозку” дейишади ва Жаброил: “Эй Роббим, бу фалон банданг, сенга дуо қилмоқда, дуосини ижобат қилсанг” дейди. Шунда Аллоҳ таборак ва таоло: “Мен унинг овозини эшитишни ҳуш кўраман” дейди. Банда қачон: “Эй Роббим” деса, Аллоҳ: “Лаббай бандам, нима деб дуо қилсанг сенга уч нарсадан бирини албатта бераман. Сўраганингни тездан бераман, ёки охиратга сўраганингдан афзалини таёрлаб қўяман ёки сўраганингни мислича сендан балоларни даф қиламан” дейди” дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни сафарбарликка чиққанларни келтирилиб, ҳисоб қилинишлари учун ўтирадилар. Намозҳонни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Садақа берганни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Аҳли балони келтирилади. Улар учун тарози тикилмас ҳамда девони очилмас ва ҳисобсиз жаннатга олиб бориладилар. Шунда офият аҳли жасадлари дунёда омбирлар билан қимчиб ташлангада эди деб орзу қилишади” дедилар.
Демак Аллоҳнинг имтиҳонлари имтиҳон қилинганларнинг қиёматдаги даражалари баланд бўлиши, чеккан азобларига эвазига мисли кўрилмаган нематлар берилиши учун экан. Инъом берилганда чеккан азиятлар арзимас нарса эканлиги маълум бўлади. 

Ҳожи Имдодуллоҳ роҳматуллоҳи алайҳнинг воқеаси 

Мусибатлар сўраб олинадиган нарса эмаску, лекин инсон бошига тушса, сабр қилиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам балолардан паноҳ сўраганлар. Бир дуоларида: “Эй Аллоҳ, сендан ёмон дард ва беморликлардан паноҳ сўрайман” деганлар. Мабодо бошига ўшандай дардлар келса, шикоят қилмай, ўзлари ҳақларида раҳмат деб билганлар ва уни кетишига дуо қилганлар. Ашраф Али таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ “Мавоиз”ларида бир қиссани келтирганлар. Ҳожи Имдодуллоҳ роҳматуллоҳи алайҳ бир мажлисда: “Банданинг бошига қанчалар бало келмасин у Аллоҳнинг раҳмати ва инъомидир. Башарти банда унинг қадрини билса ва Аллоҳ таолога юзланса” дедилар. Шу вақт ўша мажлисга бир баданига оқ тушган киши келиб: “Ҳазрат, дуо қилсангиз, Аллоҳ таоло менинг дардимни аритса” деди. Ҳозир бўлганлар ҳазрат ҳозиргина барча мусибат Аллоҳ таолонинг неъмати унга шукр қилиш керак, ношукрлик  ва ҳаммага шикоят қилмаслик керак деб тургандилар. Бу ҳолатда нима қилиш керак экан деб қолишди. Ҳазрат бу неъматни кетказгин деб дуо қилармиканлар ёки қилмасмиканлар деб қолишди. Ҳазрат дуога қўл кўтардилар ва : “Эй Аллоҳим, сенинг бу банданга берган дардинг шак шубҳасиз Сенинг раҳматингдир. Бунинг ортида Сенинг ҳикматинг яширинган. Лекин биз ожизлигимиз туфайли неъматингни кўтаролмаяпмиз. Шунинг учун дард неъматингни саломатлик неъматинга алмаштиргин” деб дуо қилдилар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан содир бўлган ҳаолатнинг айни ўхшаши эди. 

 عَنْ عَطَاءٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُرِيكَ امْرَأَةً مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَ: هَذِهِ الْمَرْأَةُ السَّوْدَاءُ أَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِنِّي أُصْرَعُ، وَإِنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللهَ لِي، قَالَ: إِنْ شِئْتِ صَبَرْتِ وَلَكِ الْجَنَّةُ، وَإِنْ شِئْتِ دَعَوْتُ اللهَ أَنْ يُعَافِيَكِ، فَقَالَتْ: أَصْبِرُ، قَالَتْ: إِنِّي أَتَكَشَّفُ فَادْعُ اللهَ لِي أَلَّا أَتَكَشَّفَ، فَدَعَا لَهَا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ  

Ато розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу менга: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» деди. «Ҳа», дедим. «Мана бу қора хотин. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мени тутқаноқ тутади. Шунда очилиб қоламан. Аллоҳга менинг ҳақимда дуо қилинг», деди. «Агар истасанг, сабр қилурсан ва сенга жаннат бўлур. Агар истасанг, Аллоҳга сен учун офият сўраб, дуо қилурман», дедилар у зот. «Сабр қилурман. Аммо очилиб кетишим бор. Аллоҳга менинг очилиб кетмаслигимни сўраб, дуо қилинг», деди аёл. Бас, у зот унинг учун дуо қилдилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадисда саҳобаи киромларнинг жаннат йўлида ҳар қандай қийинчиликларга сабр қилишга тайёр эканликларининг бир намунаси баён қилинмоқда. Суъайра ал-Асадия исмли оддий бир қора танли, жуссали саҳобия аёл бўлган эканлар. У киши тутқаноқ касалига, тутқаноқ бўлганда ҳам, энг шиддатлисига мубтало бўлибдилар. Хасталик келиб, думалаб қолганда баданларининг маълум қисмлари очилиб ҳам кетар экан. Афтидан, аёлни асосан ташвишга солган нарса ҳам очилиб кетишлари бўлса керак. Шунинг учун ҳам у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилганларида:
«Мени тутқаноқ тутади. Шунда очилиб қоламан. Аллоҳга менинг ҳақимда дуо қилинг», деди».
Агар у аёлни фақат тутқаноқ хасталиги ташвишлантирганда, ўшанинг ўзини айтиб қўя қолар эди. Чунки тутқаноқ бўлмаса, очилиш ҳам бўлмайди. Унинг асосий ташвиши баданининг ўз ихтиёридан ташқарида очилиши эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан дуо умидида келган эди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ихтиёрни кенг қўйдилар.
«Агар истасанг, сабр қилурсан ва сенга жаннат бўлур. Агар истасанг, Аллоҳга сен учун офият сўраб, дуо қилурман», дедилар у зот».
Бу ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сабр орқали эришиш мумкин бўлган нарсани эслатиб қўйдилар. Ихтиёрни аёлнинг ўзига ташладилар. Олдин дуони қилиб қўйиб, кейин тушунтирганларида, аёл афсус қилиши эҳтимоли бор эди. Шунинг учун ҳам баъзи кишилар ёрдам сўраб келганда уларга ўша ишнинг ҳамма томонини баён қилиб бериш, ўзига танлаш имконини яратиш керак экан.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларидан кейин аёл, ҳозирги кунда чексиз қаҳрамонлик саналса ҳам, ўша вақт учун оддий ҳисобланган йўлни танлади.
«Сабр қилурман. Аммо очилиб кетишим бор. Аллоҳга менинг очилиб кетмаслигимни сўраб, дуо қилинг», деди аёл».
Яъни «Жаннатга кириш умидида тутқаноқ хасталиги шиддатларига, қийноқларига сабр қиламан. Тутқаноғимнинг тузалиши ҳақида Аллоҳга дуо қилмасангиз ҳам майли. Аммо тутқаноқ тутган пайтда очилиб кетишим мен учун катта мусибат, шуни йўқ қилишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилишингизни сўрайман».
«Бас, у зот унинг учун дуо қилдилар».
Аёлнинг тутқаноғи тутганда бадани очилмайдиган бўлди. Ўзи эса дардга сабр қилгани учун жаннатга кириш ваъдасини олди. Бу ваъда ҳақ ваъдадир. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳуга юксак даражадаги ҳавас ва эҳтиром ила:
«Сенга аҳли жаннатдан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» демоқдалар.
Ҳа, мўмин-мусулмон банданинг беморликка сабр қилиши унинг жаннатга эришишига сабаб бўлар экан 

Мусибатга мубтало бўлган ожизлигини изҳор қилсин 

Баъзи улуғларимиз бирор дардга йўлиқсалар, вой войлаб қўйишар эди. Зоҳирдан олиб қаралганда бу мусибатга сабр қилмаслик ва шикоятга ўхшаб кўринар эди. Аслида эса, уларнинг бу каби ишлари шикоят ёки тақдирга норозилик бўлмасди, аксинса, ожизликнинг изҳори бўларди. Улар Аллоҳ таоло бу дардни менга Ўзининг ҳузурида шикасталигим, ожиз бандалигимни изҳор қилишим учун берди. Аллоҳ таоло Ўзига қиладиган оҳу-зоримни эшитиши учун берди” дер эдилар. Бу куйидаги ҳадисга амал қилишнинг айни ўзидир. 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :  إِذَا أَرَادَ اللَّهُ أَنْ يُصَافِي عَبْدًا مِنْ عَبِيدِهِ، صَبَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ صَبًّا ، وَثَجَّ عَلَيْهِ الْبَلَاءَ ثَجًّا ، فَإِذَا دَعَى ، قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ : صَوْتٌ مَعْرُوفٌ ، وَقَالَ جِبْرِيلُ : يَا رَبُّ هَذَا عَبْدُكَ فُلَانٌ ، يَدْعُوكَ فَاسْتَجِبْ لَهُ ، فَيَقُولُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى : " إِنِّي أُحِبُّ أَنْ أَسْمَعَ صَوْتَهُ " ، فَإِذَا قَالَ : يَا رَبُّ ، قَالَ : " لَبَّيْكَ عَبْدِي لَا تَدْعُونِي بِشَيْءٍ إِلَّا اسْتَجَبْتُ لَكَ عَلَى إِحْدَى ثَلَاثِ خِصَالٍ : إِمَّا أَنْ أُعَجِّلَ لَكَ مَا تَسْأَلْنِي ، وَإِمَّا أَنْ أَدَّخِرَ لَكَ فِي الْآخِرَةِ مَا هُوَ أَفْضَلُ مِنْهُ ، وَإِمَّا أَنْ أَدْفَعُ عَنْكَ مِنَ الْبَلَاءِ مِثْلَ ذَلِكَ " ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يُؤْتَى بِالْمُجَاهِدِينَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَجْلِسُونَ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِالْمُصَلِّي فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ ، وَيُؤْتَى بِالْمُتَصَدِّقِ ، فَيَجْلِسُ لِلْحِسَابِ وَيُؤْتَى بِأَهْلِ الْبَلَاءِ ، فَلَا يُنْصَبُ لَهُمْ مِيزَانٌ ، وَلَا يُنْشَرُ لَهُمْ دِيوَانٌ ، ثُمَّ يُسَاقُونَ إِلَى الْجَنَّةِ بِغَيْرِ حِسَابٍ حَتَّى يَتَمَنَّى أَهْلُ الْعَافِيَةِ أَنَّ أَجْسَادَهُمْ قُرِضَتْ بِالْمَقَارِيضِ فِي الدُّنْيَا  

Али  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қачон Аллоҳ бандаларидан бирини Ўзига муқарраб қилишни ирода қилса, устидан балоларни ёғдириб қўяди.банда дуо қилганида фаришталар: “Таниш овозку” дейишади ва Жаброил: “Эй Роббим, бу фалон банданг, сенга дуо қилмоқда, дуосини ижобат қилсанг” дейди. Шунда Аллоҳ таборак ва таоло: “Мен унинг овозини эшитишни ҳуш кўраман” дейди. Банда қачон: “Эй Роббим” деса, Аллоҳ: “Лаббай бандам, нима деб дуо қилсанг сенга уч нарсадан бирини албатта бераман. Сўраганингни тездан бераман, ёки охиратга сўраганингдан афзалини таёрлаб қўяман ёки сўраганингни мислича сендан балоларни даф қиламан” дейди” дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни сафарбарликка чиққанларни келтирилиб, ҳисоб қилинишлари учун ўтирадилар. Намозхонни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Садақа берганни келтирилиб, ҳисоб қилинишга ўтиради. Аҳли балони келтирилади. Улар учун тарози тикилмас ҳамда девони очилмас ва ҳисобсиз жаннатга олиб бориладилар. Шунда офият аҳли жасадлари дунёда омбирлар билан қимчиб ташлангада эди деб орзу қилишади” дедилар.
Бундай суратларда баҳодирликни намойиш қилиш нодонликдир. 

Бир улуғ зотнинг воқеаси 

Муҳаммад Шафеъ Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ бир улуғ зотнинг воқеасини ҳикоя қилиб: “Бузруглардан бири бемор бўлганида бошқа бир бузруг зиёратига келибди. Қараса алҳамду лиллаҳ алҳамду лиллаҳ деб ўтирган экан. Келган меҳмон: “Бу ишингиз жуда яхши, лекин бир оз вой- войлаб ҳам туринг. Вой войламагунингизча шифо ҳам келмайди. Чунки Аллоҳ таоло бу дардни сизга Ўзинг ҳузурида ожизлигингизни ва банданинг ҳоли қанчалик эканлигини изҳори учун берган. Бандаликнинг тақозоси ҳам шудир. Аллоҳ таолога баҳодирлигингизни кўрсатишингизга ҳожат йўқ. борингизни намоён қилиб: “Мен бу дардни кўтаришга ожизман, ночорман Ўзинг даф қилгин” денг” деган экан.  Қосим Нанутвий ҳузурига бир киши келиб: “Ҳазрат умрим охирлаб қолди. Менга бирор вазифа берсангиз. Шояд шу вазифа нажотимга сабаб бўлса” деди. Шунда у зот: “Аллоҳ таолонинг ҳузурига У зотнинг ҳузурида йўқ нарсалардан жўнатиб туринг. Чунки ҳар кимга ҳузурида йўқ нарса жуда қадрли бўлади” деди. Меҳмон қаттиқ ҳайратга тушиб: “Ҳазрат ҳеч тушунмадим. У зотнинг ҳузурида У зотга қадрли бўлган нарсанинг йўқ бўлиши мумкинми? Ахир У зот Роббул оламийн, ҳар нарсанинг бор қилувчиси, яратувчиси ва қодири мутлақку. Сиз айтинг! Ҳузурида нима йўқ? деди. “Аллоҳ таолонинг ҳузурида ожизлик, шикасталик, мухтожлик йўқ, ҳар кун шукр қилиш билан бирга шуларни ҳам қилиб туринг” деди.  Аслида бундай қилиш анбиёларнинг суннатидир. Айюб алайҳиссалом мусибатда қолганларида дуо қилгани Аллоҳ таоло ҳикоя қилиб: 

وَأَيُّوبَ إِذْ نَادَى رَبَّهُ أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ 

83. Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» – деганини эсла. деган. 

Одам ато ва Моммо Ҳаввонинг бошларига тушган савдодан нажот топишлари учун: 

قَالاَ رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ 

23. Икковлари: «Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз», – дедилар деганларини ва Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида туриб нидо қилганларини 

وَذَا النُّونِ إِذ ذَّهَبَ مُغَاضِبًا فَظَنَّ أَن لَّن نَّقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَى فِي الظُّلُمَاتِ أَن لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ 

87. Зуннунни (эсла). Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», – деб нидо қилди” деб баён қилган. 

Ибратли воқеа 

Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ бир кишининг воқеасини айтгалар. У кишига ҳол ғолиб келиб: “Мени сендан ўзга  бирортасида ишим йўқ, ҳеч нарсада менга мазза қолмади, ҳохлаганингдек имтиҳон қил” деб юборди. Гўё менинг мазза қиладиган ҳеч нарсам қолмади, имтиҳонларинга таёрман дегандек бўлди. Кўп ўтмай бавл тутилиб, ҳожат чиқоролмай қолди. Бир неча кун қовуғи тўлиб, ташқарига чиқмай азобда қолди. Охир нотўғри гапириб қўйганини англаб қолди ва ҳузурига ўқишга  келадиган болачаларга: “Даъвосида ёлғончи бўлган амакингиз ҳаққига дуо қилингалар, Аллоҳ таоло мени бу дарддан ҳалос қилсин. Мен ёлғон даъво қилиб қўйдим. Роббим неъматларини қадрламадим. Аллоҳ таоло менга берган одамлар нарзида неъматлиги эсдан чиккан нарсанинг маззасини эслатиб қўйди” деди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳолатдаги суннатлари 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон бошига мусибат тушганда йиғлаши, баъзи сўзларни айтишлиги, ожизлигини изҳор қилиб, тадбирини кўриши мумкинлиги билдирганлар. Ўғиллари Иброҳим вафот топганида кўзларига ёш келган. Ғамгинликларини изҳор қилганлар.  

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَبِي سَيْفٍ الْقَيْنِ وَكَانَ ظِئْرًا لِإِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَلام ، فَأَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِبْرَاهِيمَ فَقَبَّلَهُ وَشَمَّهُ، ثُمَّ دَخَلْنَا عَلَيْهِ بَعْدَ ذَلِكَ، وَإِبْرَاهِيمُ يَجُودُ بِنَفْسِهِ، فَجَعَلَتْ عَيْنَا رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَذْرِفَانِ. فَقَالَ لَهُ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَأَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ؟! فَقَالَ: «يَا ابْنَ عَوْفٍ، إِنَّهَا رَحْمَةٌ». ثُمَّ أَتْبَعَهَا بِأُخْرَى فَقَالَ: «إِنَّ الْعَيْنَ تَدْمَعُ، وَالْقَلْبَ يَحْزَنُ، وَلَا نَقُولُ إِلَّا مَا يَرْضَى رَبُّنَا، وَإِنَّا بِفِرَاقِكَ يَا إِبْرَاهِيمُ لَمَحْزُونُونَ 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга темирчи Абу Сайфнинг олдига кирдик. У Иброҳимнинг – унга Аллоҳнинг саломи бўлсин – сут отаси* эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳимни олиб, ўпдилар ва ҳидладилар. Кейинроқ унинг олдига яна кирдик. Иброҳим жон таслим қилаётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ёш тўка бошлади. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу у зотга: «Сиз ҳам-а, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди. У зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир», дедилар. Сўнг кетидан яна йиғлаб: «Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимиз рози бўладигандан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда маҳзунмиз, эй Иброҳим», дедилар».
Вафот топиш вақтларида муборак қўлларини ёнларидаги пиёладаги сувга солиб, юзларига суртар эдилар. Фотима розияллоҳу анҳо У зот ҳузурларига кирганларида: “Бугундан сўнг отангизга машаққат йўқ” деб мусибатларини изҳор ҳам қилганлар. Аммо асло шикоят ва тақдирга эътироз қилиш мумкин эмас. Баҳодирликни изҳор қилиш ҳам керак эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat