Ассалому алайкум! Мен онлайн савдо билан шуғилланмоқчи эдим, шунга бизга тўғри келадиган шартларини билиб олиш учун ушбу саволни йиғлаяпман. Хитой давлатини йирик онлайн савдо плошадкаси бор мен у ердаги товарларни асосан кийим кечак расмларини ўзимни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимга жойлаб мижозларга буюртма асосида ўзларига ёққан маҳсулотни олиб келтириб бериш орқали хизмат кўрсатиб бизнес қилсам бўладими? Мисол учун бир маҳсулотнинг Хитойдаги нархи 4$ мен бу маҳсулотни устига 2$ ўз фойдамни қўйиб 6$ қилиб мижозларга келтириб берсам бўладими. Ёки маҳсулотни нархини 4$ белгилаб келтириб берганим учун 2$ хизмат ҳаққи олиб ишласам бўладими? Илтимос қайси вазият тўғри эканлигини билиб берсангиз, ёки хар иккиласида хам ишласа бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳсулотнинг ҳақиқий нархини айтиб, етказиб берганингиз учун ҳақ олишингиз мумкин. Сотиб олиш жараёнида Хитойдаги сотувчилар чегирма қилиб беришса ўша ҳам мижозингизники. Валлоҳу аълам!