Ассалому алайкум! Илм аҳли саволим мен 1йилу 9ой аввал эримникидан келишмовчилик билан ота уйимга келганман келадиган куним мен ҳомиладор эдим. Оғриқ бор эди, 1ярим ойлик эдикан. Шунга дўҳтирга олиб чиқин десам унамаган, ҳамма шунақа бўлиб туғади деди. Кейин мен оғриқ бор олиб борин десам пули бўлса ҳам пулим йўқ деб, обормиман деди. Ўзим ҳам шунақа нарсалардан тўйдим, деди. Мен унда ота-онам қареди уйимга обориб қўйин деб уйимга кетганман. Шу бўйича уйга бормадим, жанжаллар бўлди, туғдим, болани отаси кўргани келмади. Энди болам 10ойлик, турмушга беришмоқчи, бизи ўртамизга талоқ тушганми. Агар тушган бўлса оила қуришим мумкинми ёки талоқ тушмаган бўлса жавобими олишим керакми? Жавобими берса идда сақлайманми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ деб айтмаган бўлса талоғингизни олишингиз шарт. Алоҳида кетиб қолиб 2 йилми 10 йилми алоҳида яшасангиз ҳам талоқ бермагунича талоқ тушмайди. Талоғингизни олмасдан ва ундан кейин иддангизни ўтирмасдан бошқага никоҳлана олмайсиз. Валлоҳу аълам!