Ассалому алайкум! 1). Бир кишининг аёли унга сизни у дунёда керак бўлса ҳурларга ҳам бермайман деган бўлса ю кейинчалик бу гапи Аллоҳнинг жаннат аҳлига ҳурлар бор деган ваъдасига зид эканлигини англаб етса ушбу аёл эри билан никоҳини қайтадан ўқиттириб олиши керак бўладими? 2) а) Жамоат ичида ҳам аёллар ҳам эркаклар бўлса имом қандай ният қилиши керак? б) Агар жамоатда ҳам аёллар ҳам эркаклар бўлса имом эсидан чиқиб фақат эркакларга имом бўлишни ният қилса аёлларнинг намози ботил бўладими? с) агар акси бўлса, яъни аёлларга имом бўлишни ният қилса-ю жамоатда эркаклар ҳам бўлиб уларга имомликни ният қилишни унутса эркакларнинг намози ботил бўладими? д) Бордию жамоат намози эркаклар билан бошлансаю, аёллар кейинчалик орқа сафга қўшилиб иқтидо қилишса ва бундан имомнинг хабари бўаса намозлари дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳеч нарса қилмайди, бундан кейин бу каби гапларни гапирманг.
2-3). Умумий имом бўлишини қалбидан ўтказишини ўзи кифоя. Валлоҳу аълам!