Ассалому алайкум! Учта фарзандим бор. Уларга қўлдан келгунча исломий билимларни қалбига сингдиришга харакат қилаяпмиз. Бўш вақтларида Қуръон Каримдан хам ёд олаяпти. Алхамдулиллах. Аммо кейинги пайтларда илм олишга бўлган шижоати, Қуръон ёдлашга бўлган қизиқиши камайган. Телефондаги ўйинларга қизиқиши ортган. Мактабдан чарчаб келган вактларида ёки Қуръон Каримни ёдлаш жараёнида зерикиб қолса, чарчоқларини ёзиш учун телефондаги ўйинлардан ўйнаши ёки мултфилм кўришга рухсат берсак зарари йўқми? Якқинда фарзандим Қуръон хар куни фалон оятдан ёдласам, телефондаги ўйинлардан ўйнашга рухсат берасизми деб сўради. Мен уни ёдлашга рағбатлантириш учун хўп дедим. Фарзанд билан илм олиш йўлида уларнинг хам хохишларини хисобга керакми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўтган улуғ зотларнинг ҳикояларидан кўп айтиб беринг. Ўйинларга ҳам оз-оздан рухсат беринг. Валлоҳу аълам!