Ассалому алайкум! Ман Ургут туманиданман биз томонларга хали хануз тўйларда нахорда тўйхонада бўладими уйдами ароқ қўйиляпти биз ўтирган дастурхонда бўлмас лекин ён атрофдаги столларда кўзимиз тушади энди биз тўй қилмоқчи бўлсак тўйхонадаги тўйга ишлатиладиган барча идишни қатрон қилдирсак ёки ховлида қилинсаю пракатга олиб келинган идиш товоқлани қатрон қилсак ишлатиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қатрон шарт эмас. У идишларни уч марта ювиш билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!