Ассалому алайкум! Ман ишлийман, Алхамдулиллох намозга имкон бор. Мисол ман пешин намозини 12:45 ёкида 12:55 да ўқийман десам ўртоғим “биза аёлла эркеладан кейин ўқишимиз кере, бўмаса улага имом бўлиб қоламиз” дейдила. Эркела галма-галдан олдима кетин ўқишади деди. Шу гап тўғрими ёки намоз вақти кириши билан ўқиб олсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Эркаклардан кейин ўқишимиз керак деган гап мутлақо нотўғри. Тақвимдаги вақти кириш билан ўқийверади. Валлоҳу аълам!