Ассалому Алайкум СҲайҳ Ҳазратлари ! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва ҳайрли ишларингиз бардавом бо'лсин. Муқаддас динимиз учун қилаётган беминнат ҳизматларингиз учун Аллоҳнининг о'зи мукофотласин !Менинг саволимга о'ҳшаш савол берилганини аниқ ко'рмадим . Агар саволим такрорий бо'лса ва сизни ранжитиб қо'йса аввалдан узр со'райман .Савол бир яқин инсонимдан . Мен саволни телефон орқали эшитдим ва тушунганимча ёзишга ҳаракат қилдим .Савол эгаси Муҳтарама аёл 33 ёшдан бошлаб ибодат қиладилар Илмли аёлларга эргашиб сабоқ олганлар . 2010 йилда муборак Ҳаж сафарига бориб келганлар. У эрда я'ни Масжидул Ҳарамда ёшликда о'қий олмаган ва динни таниб олгунча бо'лган вақт ичидаги яни 9 - ёшдан 33-ёшгача бо'лган вақт ичидаги намозларини ҳаммасини ният қилиб астойдил ҳар куни намоз о'қиган эканлар . Тавба қилиб гуноҳларинини Аллоҳ кечиришини со'раган эканлар .Ҳаж сафаридан келган одам покиза бо'лади амал дафтари янгидан очилади деган ҳадисларга астойдил ишонадилар . Ҳозирда ЪҲошгоҳ , Таҳажжуд , Ишроқ намозларини о'қиётган эканлар . Бироқ у кишига ТАҲАЖЖУДНИ О'ҚИМАНГ сиз 9-ёшдан 33 ёшгача бо'лган вақт ишидаги намозларни о'қишингиз керак дейишябди .Шунда ҳам Таҳажжудни о'қиётган эканлар . Бу гапда асос борми ё'қми билмайдилар шунинг учун сизга савол ё'ллашни мендан со'радилар .Устоз илтимос имкон қадар жавоб беринг Савол эгасини дангасаликда айбалй олмайман .Чунки Тошкент шаҳрида оёқ ва бел соҳаларида ог'риқ бо'либ азият чэкадиган инсонни Ҳаж зиёратидаги ҳаракатларини шижоат ва завқларини ко'рганлар ишонмай қолишган . Аллоҳнинг мо'жисаси сабабдир .Жавоб учун олдиндан раҳмат дейман . Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин амин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қазо намозларини ўқиш фарз. Таҳажжуд суннат. олдин фарзни адо этиш керак. Аммо иккисини қиламан деса, ўзи билади. Таҳажжуд ўқиб, қазони тарк қилиш мумкин эмас.