Ассалому алайкум! Бугунги кунда Сардор Рахимхоннинг юрак амри лоихасига ўхшаш лоихалар кўпайган. Бу лоихада эхсонлар йиғилиб мухтожларга эхсон қилинади. Видиога олиб интернетга жойланади. Яхши тарафи бошқа инсонларни шунақа хайирли ишга дават қилиш бўлса, ёмон тарафи шу видеога олиб интернетга жойлаб эхсон қилиш рио бўлиб қолмайдими. 2-саволим: Мисол учун биз пул берсак уларга улар хақдор инсонларга етказмасдан ўз эхтиёжи учун ишлатиб юборса, биз эхсон қилган пулимиз биздан соқит бўладими ёки яхшилаб суриштириб текширмасдан берганимиз учун биз хам гунохкор бўламизми?
– Ва алайкум ассалом! Уни яхши ва ёмон томони ҳам бор. Яхши томони муҳтож инсонларга ёрдам бўлаяпти. Ёмон томони улар бир гуруҳ кишилар экан. Яқинда хайрия гуруҳларидан бири Самарқандга бир автобус бўлиб боришибди. 2 кунлик меҳмонхона пуллари тўланибди. Энди тасаввур қилинг бир автобус инсонларни емоғи ва меҳмонхона пуллари агар ўша эҳсон пулларидан ишлатилса, неча пулга тушган? Яхши гумон қиламиз, ўзини пулини ишлатган деб. Шунинг учун имкон борича ишончли ва пулга хиёнат қилмайдиган кишиларга бериш лозим. Валлоҳу аълам!