Ассалому алайкум! Мен тиб ва ислом сайтида “Қуръон билан ўзингни давола” деган сарлавҳани ўқиб қолдим. Саудия Арабистон қироллигида ракни Қуръон оятлари билан дам солиб даволаган кишининг қайси сура оятлар билан дам солган рўйхатини ёзилган экан. Тушунмаган жойим “Бақара” сурасининг охирги оятлари дейилган. Бунда 285-286-оятлар назарда тутилганми? Яна оятлар етти маротабадан ўқилиши керак дейилган, бунда “Фотиҳа” етти маротаба ундан кейинги етти маротаба шу тарзда ўқиладими?
Ва алайкум ассалом! Ҳар бирини етти мартадан. Валлоҳу аълам!