Ассалому алайкум! Мен имом Ғаззолийнинг "Эй, фарзанд" асарида : " Таҳорат оладиган жой тоза бўлиши керак. Бу хусусда жаноб Пайғамбаримиз шундай марҳамат қиладилар: «Таҳорат ушатган жойингизда таҳорат олмангиз. Таҳорат сувининг ҳар томчисига бир йиллик намоз савоби берилади» деганларини ўқидим. Мен Президент Мактабида ўқийман, бу ерда ҳамма ётоқхонада туради. Ётоқхона европа усулида жиҳозланган (ҳаммом, ванна ва ҳожат бир жойда). Шу пайтгача ҳамма шу ҳолатда таҳорат олади. Ҳозир бу гапларни ўқигандан кн ўйланиб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Одамлар бавл ва ҳожат чиқарадиган унитаз ёки чашагенга таҳорат олмасангиз керак. Шундай бўлмаса ҳавотир олманг. Валлоҳу аълам!