Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир намози

19:11 / 06.01.2023 | Xudoyberdi | 635

Ассалому алайкум! Мен асли бошқа вилоятданман, лекин ўқиш учун Тошкент шаҳрига келган эдим. Ўқишни битирдим. Ҳозир эса умуман бошқа вилоятда ишлаяпман. Келишувга кўра ҳар 2 ҳафтада Тошкентга ёки уйга бориб келаман. Яъни 12 кун ишда бўламан, 2 кун ўз уйимда ёки Тошкентда бўламан. Тошкентда амакимлар билан тураман. 1) Саволим шундан иборатки мен ишхонада намозларимни тўлиқ ўқийманми? 2) Тошкентга борганимдачи? (Ўқиш даврида анча вақт ўша ерда яшаганман) 3) Ишхонада намоз ўқишдан аввал азон айтмасдан ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тошкентда ҳам ишхонангизда ҳам намозларни қаср ўқийсиз. Чунки у ерда 15 кун ёки ундан кўп вақт туришни ният қилмагансиз. Фарз намоз учун азон айтиш суннат. Агар ўзингизга яқин ердаги масжидда азон айтилган бўлса сиз айтмай намоз ўқисангиз бўлади. Аммо айтганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat