Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзани тутмаслик хақида

00:00 / 06.08.2012 | eski savollar | 2734
Ассалому алайкум муҳтарам Узтоз!Сиздан мани ажаблантирган бир нарса со'рашимга ижозат берсез. 21 ёшлик до'стим бор, у до'стимга нега ро'за тутмаяпсан дисам "озиб кетвомман, семиришим учун дорилар сотвоганман, ичишим керак, увол бо'лмасин, агар ро'за тутсам овқатланмасдан баттар озиб кетаман" деди, бир икки гаплар гапирдим, та'сир қилмади чог'и, хайрон бо'либ чиқиб кетдим олдидан. Бу иймоннинг сустлигиданми, ёки инсон о'зига зарар етқазмаслик учун шундай қилса ҳам бо'ладими?Яна бир 18 ёшлик синглимиздан ро'за тутмисизми деб со'расам, сахарда уйг'онганини, бувиси эса уни ро'за тутишдан қайтарганлигини айтди, сабаби бу синглимиз ҳам озг'ин, (анимия) қони кам, кундузи убу нарса емаса ҳушидан кетиши эҳтимоли бор, аммо о'зи ро'за тутса сабр қилолишига ко'зи етар экан, фақатгина катталар рухсат бериwмаяпти. Кейинги йил тутишини айтишибди. Унга хам гапирган эдим, ко'проқ катталарга қулоқ солишни ма'қул топди.Илтимос узтоз шу кабиларга то'г'ри ё'л ко'рсатинг. Улар то'г'ри ё'л тутвоттими? Ёки қандай ё'л тутишлари лозим? Илтимос хатолари бо'лса то'г'ирлашда ёрдам берсез, сизнинг ко'рсатмаларингиз билан савоби улуг' ё'лга киришса, бунда мани уларга этган гапларим жуда озлик қилди.Одилона жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Америкалик олимлар ўта озғин одамларни рўза туттиришганда улар семиришган. Табиблардан бирининг синглиси семириб, чиройли бўлиб, оила қуриб бахтли бўлган. Боҳана излаганга у топилаверади. Мусулмон инсон боҳана изламай, Аллоҳ таолонинг айтганини қилади. Кейин беморлиги юзага келиб, рўза тутиши узрли бўлса, шариатда қазо қилишга рухсат бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat