Ассалому алайкум! Сиз азизларга қилаётган масъулиятли ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлишини тилаб ёрдам сўрамоқчи эдим. Ёшликда қолиб кетган, яъни узрсиз тутилмаган фарз рўзаларини тахминан ададини ҳисоблаб, қазосини тутса бўладими? Ҳар ойда 3 кун нафл рўзасини тутишга одатланган инсон, шу нафл рўзалар ўрнига “фарзнинг қазоси” деб ниятини қилиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Қазоси бўла туриб нафл тутиш, макруҳдир. Валлоҳу аълам.