Ассалому алайкум! Мени бир танишим ислом динида эмас. У исломни қабул қилсам бўладими деб бир хожи акадан сўраса “сени оиланг христиан, сен мусулмон бўлолмайсан” деб жавоб берган экан. Мен бу нотўғри айтган десам тушунмаяпти. Илтимос жавоб беринглар.
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлганида қанча-қанча инсонлар христиан динида эди. Кимларнидир отаси, кимларнидир онаси ва кимларнидир фарзандлари исломга кирган. Қолганлари қолаверган. Исломни қабул қилганлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳоба бўлганлар. Ҳожи ака илмсизлик билан гапириб қўйибди. Тез калимани айтиб мусулмон бўлсин. Абадий дўзахда қолишдан қутилсин. Валлоҳу аълам!