Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом

07:25 / 27.04.2019 | Bahrom | 1543
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мустақиллик давридан олдин ислом динимизга муносабат жуда ёмон бўлган. Катталардан эшитамиз номоз ўқиттирмасди рўза тутмасдик дейишади. Ўша жоҳилият даврида муқаддас динимизни қоралаб Динсизликка дават қилган инсонлар кўп бўлган давлатниг энг таниқли инсонлари Лелин сингари. Ўша ва унга ўхшаган инсонларни мақтаб яхши инсон эди дейишликни ҳукми қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Динимизда саккизта асос бор. Уни “Усулуддин” дейилади. Ўшалардан бири тавалло, яъни Аллоҳнинги дўстларини дўст тутиш, табарро, яъни Аллоҳнинг душманларини душман тутишдир. Ҳамма биладики ундай инсонлар Аллоҳни йўқ деб динсизликка даъват қилган. Қандай қилиб бир инсон “Сен инкубатордан чиққансан, отанг йўқ” деса хафа бўладию, “Сени яратган Роббинг йўқ, отанг маймун” деса хафа бўлмаслиги ва уни мақташи мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat