Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ бузиладими

21:35 / 22.12.2020 | Maftuna | 1202

Ассалому алайкум! Эр ёки хотин Ислом шариатига зид бирор нарсани маласан ҳаром ишни ёки нарсани жоиз деб айтса қилиш мумкин бўлмаган ишни бўлади, мумкин деса никоҳ бузиладими? Шариатда ҳаром ишни ҳалол дейишлик билан диндан чиқиб қолиш мумкин деб ўқигандим, эр ва хотин ўртасида никоҳ бузиладими? Бир танишим бузилади деб айтди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Иймоннинг асли

Ҳар бир нарсани уч хил борлиги бўлади. Айни ўзининг борлиғи, ўша нарсани зеҳндаги тушунчаси ва талаффуз қилинадиган номи. Мисол учун шакар, уни асли ўзи бор, инсонлар у ҳақида зеҳнларида тушунчаси ҳам бор ва шакар деган номи ҳам бор. Худди шунингдек иймонни ҳам уч ҳил борлиги бор.

Биринчиси: Иймоннинг айни ўзининг борлиги.

Унинг турадиган жойи қалбдир. Унинг асли Аллоҳ таоло тарафидиган бериладиган бир нурдир. У Аллоҳ таоло билан банданинг орасидаги парда(зулмат)ларни кўтариш учун қалбга солинади. Унинг мисолини қуйидаги оятларда кўришимиз мумкин.

اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ

35. Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. (Нур сураси).

Ҳамда

اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ

257. Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. (Бақара сураси).

Бу қалбга солинадиган нур барчамиз биладиган чироқлар каби кучли ҳам кучсиз ҳам бўлади. Пардалар кўтарилган сари у нур кучайиб ва зиёдалашиб бораверади. Охир оқибат авжи камолига ҳам етади ва бу нур қалбдан ёйилиб-ёйилиб инсоннинг бутун қуввати ва аъзоларини қамраб олади. Шу вақтда инсоннинг қалби очилади ва у ҳар бир нарсанинг ҳақиқатини тушуна бошлайди ва ғайб оламидаги ғайбга тегишли нарсалардан воқиф бўлади. Ҳар бир нарсани парда бўлмагани учун ўз ўрнида кўради. Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг баён қилган барча нарсаларини қалбдан ишонч ҳосил қилади. Шу нурни қуввати ва зиёдалигига қараб барча шаръий буйруқ ва қайтариқларга итоат қилишга унинг қалбида чорловчи ва ундовчи куч пайдо бўлади ва бу нур шариатдаги гўзал хулқлардаги, солиҳ амаллардаги ва мақтовга лойиқ қобилятлардаги нурлар билан қўшилиб, инсоннинг шаҳвоний хирси, ёмон амаллардан ҳосил бўладиган зулматларни кетказувчи нур бўлади. Инсон нурни зиёда қилишда давом этаверса илоҳий нур ва тугаб битмас файз баракот ёғиладиган жойга айланади. Буни Аллоҳ таоло “Нур устига нур” ояти ва қуйидаги оятда баён қилган.

نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ۝

8.... Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни мағфират қил, албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан», – дерлар. (Таҳрим сураси).

  Иккинчи: Зеҳнда борлиги. 

Унинг икки даражаси бор. Ижмолий ва тафсилий. Аллоҳ таолони борлиги ва ғайбга тегишли ишларнинг борлигини ижмолли тарзда мулоҳаза қилиш. Бу “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ” калимасини зеҳнда тасаввур қилиб қалби билан тасдиқ қилганда ҳосил бўлади. Буни иймони мужмал дейилади.
Ғайбий иш ва ҳақиқатларни алоҳида-алоҳида далиллари билан бирга мулоҳаза қилиб тасдиқ қилишни батафсл тасдиқ қилиш ва иймони муфассал ҳам дейилади.

Учинчи борлиқ.   Унинг иймон деган номини борлиги.

Бу калимаи шаҳодатни тилда айтиб иқрор қилиш билан бўлади. Маълумки бир нарсани тилда талаффуз қилиб унинг айни ўзи воқеъликдаги тасдиғи бўлмаса бефойдадир. Шундай бўлса ҳам дунёвий ишларда уни эътиборга олинади. Бу дунё сабаблар олами бўлиб, кимнинг қалбини ҳолати қандай эканлигини билиб бўлмайди. Кимнинг қалбида иймоннинг асл нури бор ёки йўқ эканлигини ҳам билиб бўлмайди. Тилида иқрор қилиб турса, калимани айтиб турса унга мўмин деган ҳукмни берилаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир неча ҳадисларида “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ” калимасини айтган кишини мўмин деб ҳисоблайверганлар. Ҳисобини Аллоҳ таолога ҳавола қилганлар ва вафот топса унга жаноза ўқийверганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ берган ўша нурни нималар зиёда қилишини ва нималар уни йўқ қилишини айтиб ўтганлар. Масалан “Ҳаё иймондандир” деганлар. Яъни инсон ҳаё қилишда бардавом бўлса ўша нур қалбда собит бўлиб, нури порлаб туради. Барча солиҳ амаллар нур, фарз амаллари чексиз нур, гўзал хулқлар ҳам нур, суннатларнинг барчаси нур. Ким шу ишларни қанчалар кўпайтирса иймонининг нури ҳам кучайиб зиёдалашади. Аллоҳ таоло билан ўртасидаги зулматлар чекинади. Масалан инсон сув ичса чанқоғи қониб танаси роҳатланишини ҳис қилганидек, солиҳ амалларни қилса Аллоҳ ваъда қилган мукофотга эришишини аниқ ҳис қилади. Ёки акси инсон қон томирини кесиб ташласа қони оқиб ўлишини аниқ билганидек, гуноҳ қилса Аллоҳ ваъда қилган азобга дучор бўлишини ҳам ҳис қилиб қолади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Зино қилувчи зино қилаётганида мўмин ҳолида бўлмайди” деганлар. Яъни нур бўлган ўша иймоннинг ўзи чиқиб туради. Бу каби ишлар кўпайган сари ўша нур сўниб бораверади. Аллоҳ сақласин ўша нур охир оқибат ўчиб қолиши ҳам мумкин.

Иймоннинг қисмлари

Иймон икки қисмга бўлинади. Тақлидий ва таҳқиқий иймон.
Тақлидий бўлгани, киши ўзи иймонини далиллари билан ўргана олмасдан ота-она ёки устозлар тарафидан “Калимани айтасан, Аллоҳ бор, фаришталар бор, пайғамбар ва китоблар, қиёмат куни, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан ва ўлимдан кейин қайта тирилиш бор” айтилган гапларини ҳис қилиш ва уни тасдиқ қилишдир.
Таҳқиқийси икки қисмга бўлинади. Истидлолий(оят ҳадисларни чуқур ўрганиб ҳосил қилинган иймон) ва кашфий. Улар ҳам икки қисмга бўлинишади. Бири маълум бир чегарага борб тўхта ундан у ёғига ўтмайди. Уни “Илмул яқийн” дейилади. Кейинги қисми эса зиёдалашиш ва тараққий топишда чегараси йўқ. Мушоҳада қилиш бошланса уни “Айнул яқийн” дейилади. Зотий мушоҳада насиб бўлса “Ҳаққул яқийин” бўлади. Пайғамбарларнинг барчаларида “Илмул яқийн”, “Айнул яқийн” ва “Ҳаққул яқийин” бўлган. Пайғамбарлар даражасида бўлмасада саҳобаларда ҳам бўлган. Бу нарса кофирларда ҳам бўлади, лекин улар вафот қилганларидан кейин бўлади. Аллоҳ таоло “Такасур” сурасида марҳамат қилади.

أَلْهَاكُمُ التَّكَاثُرُ

1. «Кимники кўп» сизни машғул қилди…

حَتَّى زُرْتُمُ الْمَقَابِرَ

2. То қабрларни зиёрат қилгунингизча.

Яъни ўлиб, қабрга киргунингизча кимўзарга бойлик тўплаш билан овора бўлиб, Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатини эсдан чиқардингиз.

كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ

3. Йўқ! Тезда биласиз!

ثُمَّ كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ

4. Яна йўқ! Тезда биласиз!

Ҳа, тезда – ўлишингиз билан молу дунё кўпайтиришга, мансабга ўч бўлишга ва бола-чақа, ёру дўстга ружуъ қўйишга берилиб, Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатидан машғул бўлишнинг оқибатини кўрасизлар.

كَلَّا لَوْ تَعْلَمُونَ عِلْمَ الْيَقِينِ

5. Йўқ! Агар аниқ илм ила билганингизда эди…

لَتَرَوُنَّ الْجَحِيمَ

6. Албатта жаҳаннамни кўрасиз.

ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيْنَ الْيَقِينِ

7. Ва яна албатта уни ишонч кўзи билан кўрасиз.

Ҳа, ишонаверинг, жаҳаннамни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Бу аниқ!

ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ

8. Сўнгра ўша Кунда албатта неъматланишдан сўраласиз. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).

Куфрга ҳукм қилиш қоидалари

Ҳозирга кунда жамиятимизда кофирга ҳукм қилиш борасида бир тарафдан ҳаддидан ошиш, бошқа бир тарафдан бепарво бўлиш кўпайди. Баъзи бир кишилар куфр доирасига кирмайдиган кичик масалалардаги ихтилофларда ҳам бир-бирларини куфрга ҳукм қилмоқдалар. Аслида эса у масала афзал-ғойри афзал даражасидаги масалалардир. Ҳолбуки, куфрга ҳукм қилиш ўта нозик ва оқибати хатарли ишдир. Бу борада

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا كَفَّرَ الرَّجُلُ أَخَاهُ، فَقَدْ بَاءَ بِهَا أَحَدُهُمَا

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши биродарини кофирга чиқарса, бу икковидан бирининг гарданига тушади», дедилар».
Бошқа бир ҳадисда “Банда қачон бирор нарсани лаънатласа, лаънат самога кўтарилади. Шунда само дарвозалари ёпилади, сўнг лаънат ерган тушиб, ўнг ва чап томонга бориб келади. Чиқиб кетишга жой тополмагач, лаънатланган киши лаънатга лойиқ бўлса унга тегади. Агар лаънатга лойиқ бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади” деганлари кабидир.
Бошқа томондан, хусусан динларни бир-бирига қориштириб юборганлар, дунёвий томонлама турли унвонларга эга бўлсада, диний таълимдан Қуръон алифбосидан саводи ҳам чиқмаган одамлар “киши қанчалик куфр сўз ёки куфрий эътиқодни қилмасин ўзини-ўзи мусулмонман деса, ундай кишини кофир дейилмайди” дейишди. Ҳатто кофир ва мушрик эканликларини Аллоҳ таоло Қуръонда очиқ-ойдин баён қилган дин вакилларини ҳам “Улар ҳам Аллоҳга ибодат қилишади, бир кун нажот топишади” дейдиган даражага етишди. Ҳолбуки улар Аллоҳ таоло Қуръонда келтирган қанча оятларни ошкора инкор қилиб турибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг пайғамбари эканликларини ва ҳадисларини инкор қилиб турибдилар.
Кофирга ҳукм қилиш борасидаги биринчи нуқта шуки, “қандай эътиқодда бўлишидан қатъий назар ким ўзини мусулмон деса, уни кофир деб бўлмайди” дейилса, натижа “Исломнинг бирор ҳақиқати йўқ, тақозо қилган нарсаси йўқ, мажбуриятлари йўқ, Исломга кириш-чиқиш чегаралари йўқ эканда” деган нарса бўлади. Бу қатъий хатодир.
Ким Аллоҳ таолонинг ягоналигини инкор қилса, ёки пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги пайғамбар эканлигини инкор қилса, ёки охиратда қайта тирилишни инкор қилса, қиёматдаги ҳисоб-китобни инкор қилса, ёки ҳали ҳануз одамни маймундан яралган деб эътиқод қилса ва ўзини-ўзи мусулмонман деса, бундай кишини мусулмон тасаввур қилиш ботил гап ҳисобланади.

Куфрнинг таърифи

Ҳақиқат шуки, иймоннинг таърифи “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиси томонидан келтирганлиги очиқ-ойдин “заруратан” маълум бўлган нарсаларни тасдиқ қилишдир”.  Куфрнинг таърифи эса, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиси томонидан келтирганлиги очиқ-ойдин “заруратан” маълум бўлган нарсаларни инкор қилишдир”.  Таърифдаги “заруратан” сўзининг маъноси “ҳаммага уларнинг ислом динидан эканлиги далилсиз ошкоро маълум бўлган деганидир. Баъзилар “заруратан малум бўлиш”  сўзини “Қуръон ва ҳадисда собит бўлиб, собит бўлиши қатъий ва далолат қилиши ҳам қатъий бўлган динга тегишли нарсалардир деб тафсир қилишган. Қатъий собит бўлиш Қуръон ёки бирор мутавотир ҳадисда келган  бўлишдир. Мутавотирлик тўрт ҳил йўл билан собит бўлади. санаддаги мутавотирлик, табақадаги мутавотирлик, таомулдаги мутавотирлик, муштарак миқдордаги мутавотирликдир. Далолати қатъий бўлиш деганда Қуръондаги оят ёки  ҳадисдан олинган масалага ўша оят ёки ҳадиснинг далолат қилиши очиқ ойдин бўлиши керак. Яъни ўша масаладан бошқа нарсани тушиниш эҳтимоли бўлмаслиги керак. Баъзи оятлардан уни ҳам буни ҳам тушинса бўладиган бўлади. баъзиларидан эса, очиқ ойдин бир нарса тушинилиб, бошқа нарсани тушинишнинг эҳтимоли бўлмайди. Далолат қилиши қатъий бўлган оят ҳадис шундай бўлиши ва инкор қилинадиган масала ҳам шу даражада бўлиши керак. Масалан Қуръонда Аллоҳ таоло “Солатни қоим қилинглар” деган. Бу қуръон оятидир. Қатъий собит бўлган. Оятдан намозни ўқиш деган нарсагина тушинилади. Бошқа маънонинг ҳечам эҳтимоли йўқ. шу билан намоз ўқишнинг собит бўлиши қатъий ва оятнинг унга далолат қилиши ҳам қатъий бўлган. Шунда ким “Қалб тоза бўлса бўлди, намоз ўқимаса ҳам бўлаверади” деб намознинг фарзлигини инкор қилса, кофир бўлади. Шундан келиб чиқиб “диндан эканлиги заруратан собит бўлган нарса” дейилганда, собит бўлиши ва далолат қилиши қатъий далил билан собит бўлган нарсалардир.

Қоида: ким собит бўлиши ва далолати қатъий бўлган нарсани инкор қилса, кофир бўлади.

 Баъзи фуқаҳолар куфрга ҳукм қилишни енгиллатиб “собит бўлиши ва далолати қатъий бўлиш билан бирга хос ва оммага диндан эканлиги ошкор бўлган нарсани инкор қилган бўлишни ҳам  қўшимча қилганлар. Яъни ислом динидан эканлигини хос олимлар ҳам ўқимаган омилар ҳам биладиган нарсани инкор қилиш куфр деганлар. Масалан Аллоҳ таолонинг ягоналиги, пайғамбаримиз энг охирги пайғамбар бўлиб, у зотдан кейин пайғамбар бўлиши мумкин эмаслиги, ҳатто Исо алайҳиссалом ҳам уммат бўлиб келишлари, қиёмат бўлиши, фаришталар борлиги, қайта тирилиш борлиги, қуръон шак шубҳасиз, забур, таврот ва инжилнинг асллари Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинганлиги, намоз, рўза, ҳаж, закотнинг фарзлиги ҳаммага маълумдир. Олим билганидек омиларга ҳам маълумдир. Ким шулардан бирортасини инкор қилса, кофир бўлади. энди шундай масалалар борки, уларнинг диндан эканлиги, қуръон ва мутавотир ҳадис билан собит бўлганлиги олимларга аён бўлиб, омилар уни яхши билмайдилар. Ким ўшалардан бирортасини инкор қилса, куфрга чиқаришда шошилмаслик керак. Балки аввало унга бу нарса диндан ва диндан эканлиги қатъий собит бўлган ва далолат қилувчи оят ва ҳадисларнинг далолат қилиши ҳам қатъий собит бўлганлигини тушинтирилади. Агар тан олса, у мусулмонлигича қолади. Тушинтирилганидан кейин ҳам инкор қилишда давом этса, уни куфрга ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat