Ассалому алайкум! Қиз билан йигит унаштирилгандан кейин гунох қилмаслик учун никохдан ўтиб қўйиш кераклигини биламиз. Лекин шу борада турли хил саволлар берилган экан ва ўзимга жавоб ололмадим. Саволим шундан иборат: унаштирилгандан кейин никохни бўлажак эрининг оиласи билан маслахатлашиб қилсак бўладими? Тўй куни яна никохдан ўтишга бўлар экан, гунохдан сақланиш учун шундай қилсак бўладими? Бўлажак эри, эрининг оиласи ва қизнинг ўзи билса кифоя қиладими?
– Ва алайкум ассалом! Икки томоннинг ҳам ота-оналари билиши ва рози бўлиши керак. Акс ҳолда бу каби ишлар яширин ҳолда қилинганда катта жанжалларга сабаб бўлмоқда. Унаштирилгандан кейин тўйни чўзмай тезроқ ўтказиш ҳам яхши. Валлоҳу аълам!