Ассалому алайкум! Аллоҳнинг динига қизиқиб илм олаётганимга мана 1 йилдан ошяпти, Хазрат роҳимаҳуллоҳнинг 50 га яқин китобларини ўқидим, хозир араб тилини ўрганиябман. Алҳамдулиллаҳ илмни қабул қилишни Аллоҳ менга онсон қилаяпти тез ўрганаябман, лекин амалга келганда ноқисликларим кўп. Кимдур диндан савол сўраса батафсил қилиб жавоб бериб тавсиялар бериб ташлайман, лекин ўзим ўша айтган нарсаларимни хаммасига ҳам амал қилолмаябман. Бир илмни оламанда ўшанга озгина вақт амал қиламан. Кейин тўхтаб қолади яъни бардавомлик йўқ амалларимда. Илтимос энг яхши маслаҳатингизни аямасангиз қандай қилиб шу олаётган илмларимни амалга кўчирай қандай қилиб бардавом амал қиладганлардан бўла оламан?
– Ва алайкум ассалом! Ҳиммат керак. Буни Аллоҳдан сўранг. Валлоҳу аълам!