Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ислом сайтларида, китоб, газета, журналларда чоп этилаётган инсон руҳиятига таъсир қилувчи ҳикоя, бадиа, қисса (ва бошқалар)га кўп дуч келамиз. Ҳақиқатда ижодкор ёзувчиларни асарлари жуда таъсирли, ҳатто инсонни йиғлатиши мумкин. Лекин яна бир асосий ҳақиқат борки, аксарят ёзилаётган асарлар (ҳикоя, бадиа, қисса ва бошқалар) тўқиб чиқарилган. Мавжуд эмас шахсни ёки бирор турдаги жонивор ҳаётини бадий урғу бериб (ёлғондан) асар (ҳикоя, бадиа, қисса ва бошқалар)ни ёзиш жоизми?