Ассалому алайкум! Намознинг макруҳ амалларидан бири "Иккинчи ракъат қироатини биринчи ракъатнинг қироатидан узун қилиш" эканлиги ўқиб қолдим. Мен асосан намозимда 1-ракъатда Фотиҳа сурасидан кейин зам қилиб "Ихлос" ёки "Кавсар" сурасини ўқийман, 2-ракъатда эса Фотиҳага зам қилиб, узунроқ бўлган суралар "Фалақ", "Фил", "Бақара"дан бир нечта оятларни ва бошқа узун сураларни ўқийман. Бу билан мен намозимда макруҳ амалларга йўл қўяётган бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Тартиб билан ўқишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!