Ассалому алайкум! Бизнинг масжидимизда бир ёрдамчи имом борлар. Катта имомимиз баъзан келолмай колсалар ўша киши намоз ўқиб берадилар. Ўзлари мураттаб қорилар. Тажвиддан салгина хабарим бор. У киши Фотиҳа сурасини ўқиётганларида "Иҳдина" калимасини "Эҳдина" шаклида ўқийдилар. Шунда намозимиз бузилмайдими? Мен у кишини камчиликларини айтмаяпман. Биламан у кишини яқиниги ҳам бора олмайман. Намозим бузилиб қолмасин деб сўраётгандим.
– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Тажвидни бузгани тўғри. Валлоҳу аълам!