Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен бу ишда ишлашим жоизми

16:14 / 28.05.2022 | Muhammadaziz | 748

Ассалому алайкум! Муз саройга ишга кирдим, яни музда канки орқали одамлар хордиқ чиқарадигон жой. Мен бу ерда кассир вазифасидаман бу ерда мусиқа хам қўйилар экан ва бу ерга болалар аёллар ва бошка хар хил одамлар келар экан. Мен бу ерда ишлашим жоизми? 2). Бу иш жойимдаги кассани бошлиғи яъни главный кассир менга ойликдан ташқари йўлкира пул хам чиқариб беради ва бу пулни камера кўрмасин деб яшириб беради. Сабабини сўрасам ишчилар нотўғри ўйлайди сизга бериб бизга бермайди деб деди. Менга бу йўлкира пул халол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Кассада ишлашингиз жоиз.

2). Ўзининг шахсий маблағидан ажраьиб бераётган бўлса зарари йўқ. Агар ушбу муассасанинг мулкидан ажратиб бераётган бўлса бунга унинг рухсати бор бўлсагина олинг. Акс ҳолда бу ишингиз ўзганинг молини ботил йўл билан ейишга киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat