Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назрни бузиш

17:00 / 23.11.2021 | Abduzohir | 1532

Ассалому алайкум! Мен 3Дс Мах дастурини ўрганаяпман, бир куни модел ясаб интернетга сотувга қўйдим, агар моделим сотувга чиқмаса фалончининг (ёутубе)даги 20та дарсларини кўриб ясайман дедим (лекин қийналяпман қийин ўргатган экан) яъни тажрибамни ошириш учун, лекин тажрибам камлик қилиб моделим сотувга чиқмади бу назрни қилишдан олдин назр эканлигини билмаган эдим кейин билдим, бу нарзни бузсам бўладими агар бузсам каффоротига нима қилишим керак 3 кун рўза тутсам бўладими менга маслаҳат беринглар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Назрнинг каффароти қасамники кабидир. У қуйидагича:
1. Бир қул озод қилиш.
Қасамини бузган кишига каффорат учун белгиланган жазо чораларидан Ислом дини бева-бечораларга, камбағал-мискинларга қанчалик эътибор билан қарагани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шунингдек, бу мукаммал ва оламшумул диннинг қулчиликка қарши бўлгани ва қулларни озод қилишга қаттиқ урингани ҳам кўриниб турибди. Исломда бу ишлар гуноҳларни ювадиган ибодат даражасига кўтарилгани эътиборга сазовордир.
2. Ўнта мискинни тўйдириш.
Мискинларни тўйдиришдаги мазкур ўлчов каффорат берувчи ўз аҳлига берадиган бир кунлик ўртача таом миқдоридир. Агар каффорат адо этиши лозим бўган шахс ўнта мискинга таом беришни хоҳламаса, учинчи хил каффоратни адо этиши ҳам мумкин.
3. Ўнта мискинга бутун баданини тўсадиган бир сидра кийим бериш.
Кийим ҳам ўша вақтнинг, жойнинг ва қавмнинг ўртача кийими бўлади.
Оғзига кучи етмайдиган, ўзига эътибор қаратиш ва бир ишни қилиш ёки қилмаслигини таъкидлаш мақсадида Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичиб, сўнгра ўз қасамига содиқ қола билмаган одам аслида Аллоҳга нисбатан катта беодоблик қилган бўлади. Бу ишнинг жазосига бошқачароқ чора ҳам белгилаш мумкин эди. Аммо Аллоҳ таоло айнан фақир, мискин ва қулларга меҳр кўрсатиб, уларнинг фойдасини кўзловчи чораларни белгилаган.
Қасамини бузадиганларнинг ҳаммаси ҳам ўнта мискинни тўйдириш ёки уларга бир сидра кийим олиб бериш, ёхуд бир қул озод қилиш имконига эга бўлавермайди. Уларнинг ичларида камбағаллари ҳам бўлиши турган гап. Ана шундай имкони йўқ қасамхўрларга ўзига хос жазо чораси белгиланган:
4. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади.
Демак, қасамини бузган одам каффоратни адо қилиш учун ўнта мискинни таомлантириш ёки шунча ададдаги мискинга кийим-бош олиб бериш, ёхуд бир қул озод қилишга молиявий имкони йўқ бўлса, уч кун рўза тутиб, каффоратни адо этиши вожиб бўлади.
 Аввалги уч жазо чорасининг ичидан бирини танлаш ихтиёрийдир, лекин тўртинчи жазо чорасини адо этишга фақатгина мазкур уч чорани адо этишга имкони йўқ кишиларгина муяссар бўладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat