Ассалому алайкум! Мен Хитой давлатида тахсил оламан, АлҳамдирАллаҳ номозларни қолдирмасдан ўқийман ва Пайғамбаримиз суннатларига амал қилишга харакат қиламан. Қўлдан келгунча инсонларни динга дават қиламан АлҳамдирАллаҳ, сизга берадиган саволим шуки: бу ерда бир танишим Салонга бориб тирноқ бўяшни ўрганмоқчи, керексиз иш вақти бекор ўтқазма ундан кўра фойдалироқ илм ўқигин деб насиҳат қилдим, лекин қулоқ солмади. АлҳамдирАллаҳ у ҳам 5 маҳал номоз ўқийди, Албатта аҳли илимларни айтганларини эшитдим улар харом амал эмас дейишган яни таҳоратга зарар қилмаса сув утқазадиган холатларда, лекин вақтни беҳуда ўтқазиш беҳуда сарфлаш бу яхши иш эмас, Бундан малумки агар ўқишни бошласа номозини қазо қилишга тўғри келади, Мени хавотига соладиган холат бу.
– Ва алайкум ассалом! Тирноқ бўяш шариатимизда жоиз эмас. Ҳатто фосиқаникини ҳам бўяш жоиз эмас. Чунки лак ғусл ва таҳоратга зарар етказиши 100% аниқ. Валлоҳу аълам!