Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатолик

06:11 / 03.08.2016 | Abdurahmon | 3029

Ассалому алайкум! “Сунний ақийдалар” китобини ўқиб, бир жумлани тушина олмадим. «Аллоҳ таоло ҳамма одамлардан иймонни ирода қилгану, аммо кофир куфрни ирода қилган»(124-бeт) дeб ёзилибди. Бу eрда босма пайтида хатолик кeтмаганми? Яна шунга ўхшаш имло хатоларни “Ижтимоий одоблар” китобида ҳам бир нeча марта кўрганман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Китобнинг бу жумласида хатолик йўқ. Кофирнинг кофирлиги ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. бу кенг масала бўлиб, бир қарашда тушунарсиз туюлади. Аллоҳ таолога бўлган иймон, ихлос зиёдалашган сари унинг моҳиятига етиб бораверади. Аллоҳ бизга иймонни ирода қилганига шукур қилайлик. Яна шундай хато деб ўйлаган ва тушунмаган жойларингиз бўлса бизга ёзинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat