Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутсам бўлади?

09:45 / 26.12.2020 | Zilola | 2632

Ассалому алайкум! Каналингизни кузатиб бораман керакли нарсаларни билиб олдим. Айнан мен излаган савол жавоб йўқ экан. Мен ўтган йили турмуш қурдим. Эрим уй оламиз деб ваъдалар бериб ота онам розили билан об чиқиб кетган. Ижарада яшадик кейин қилиқлари чиқа бошлади топганини ичиб қоганини ортирмасдан ажрашган опачасига берворарди. Опачаси ажрашган 2та боласи бор бизни оиламизни бузишга харакат қиларди сабаби укасини пули керак эди унга. Прадухта номига қилиб, ижарани тўлиқ тўламасдан яна ичиб юрарди. Мен намозлиман лекин эрим намоз ўқимасдилар. Мен исломда бор аёлга хос фазилатларни амалларни иложи борича тўлиқ бажардим эримга итоат, эримнинг изнисиз бир қадам кўчага чиқмадим. Гап қайтармадим. Намоз ўқинг деб такрорладим лекин ишдан жуда чарчаб келиб ухлаб қолардилар. Якшанба куни хам ичиб ёки ўртоғлари олдига кетиб қолардилар. Оиласи учун вақт ажратмасдилар “Эрни гапи гап ишимга аралашма" дердилар хоп деб индамасдим. Орада розилиги билан ишга кирдим уйим ёнида фабрикада ишлаб прадухта ва ижарага ёрдам қилдим. Оиланг бузилиб кетмасин, эринг яхши боб кетар" деб онам хам ижара тўлаб ёрдам қилдилар. Сабр қилдим. Орада хомиладор бўб қолдим. Ўша пайтда хафалашиб уйга келдим ва хомиламни эртаси куни тест орқали билиб уларга хабар қилдик. Опачаси “йўқ бола укамники эмас қанақасига бола пайдо бўб қолди" деб укасини совутди ва хаммага ёмонлаб хақорат тухмат бузуқи қиз деб гап тарқатди. Шароитим сабабли ота-онамдан пул сўролмайман уйда ўзимни ортиқча хис қиламан, алиментга бердим, бошида қочиб юриб кейин қамалишдан қўрқиб тўлашни бошлади. Орадан 1 йил-у, 3 ойча ўтди умуман келмади раддомга хам кемаган хали бўласини умуман кўрмаган 6 ойлик бўлди. Саволим шундаки мен жуда Аллоҳдан қўрқаман, мен улардан жуда хафаман, тухмат қилиб номимга доғ туширгани учун опасига ва эримга бунинг хукми қанақа? 1 йилдан ўтди ёлғизликдан қийналяпман, эрим кўп ажрашамиз яшамаймиз деб айтган талоқ демаган, ислом шартларини тушунмайди. Мен турмуш қурсам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз эрингиздан очиқ-ойдин талоғингизни олиб иддангизни ўтиринг. “Ажрашамиз, яшамаймиз”ни ўзи билан талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat