Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оят ал Курсий.

00:23 / 24.08.2022 | Olimjon | 1682

Ассалому алайкум! Аёллар хайз кўрган пайти оят ал Курсийни уйқуга ётишдан олдин ўқишлари мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Ҳоиза Қуръон тиловат қилса бўладими?

Жавоб: Ҳоизага бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин тиловат мақсадида Қуръон ўқиши ҳаромдир.

وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِ

Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги.
Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар.
Савол: Ҳоиза ва унинг ҳукмидагилар тиловатни қасд қилмасдан Қуръон оятларини ўқиса бўладими?

Жавоб: Бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан шукр қилиш учун оятларни ўқисалар жоиз.

وَالْآيَةَ وَمَا دُونَهَا سَوَاءٌ فِي التَّحْرِيمِ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا أَنْ لَا يُقْصَدَ بِمَا دُونَ الْآيَةِ الْقِرَاءَةُ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ الْحَمْدُ لِلَّهِ يُرِيدُ الشُّكْرَ أَوْ بِسْمِ اللَّهِ عِنْدَ الْأَكْلِ أَوْ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ

 Асаҳ қовлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat