1. татуаж ҳар қандай аъзога ҳам мумкин эмас. сиз ўша ўқиган нарсангизни менга ҳам юборинг, бир кўрайликчи.2. рост эмас. 3. видиленияни сиз таҳорат бузади деган фикрга келишингиздан аввал шариат уни таҳорат бузувчи деб айтиб бўлган. сиз ўзингизни соҳиби узрмисиз ёки йўқми, шуни аниқлаб олинг. бу "муслимаат.уз" нинг фиқҳ дарсликлари бўлимида бор. савол жавоблардан топсангиз ҳам бўлади.4. фалончи намознинг қазоси, ёки умуман қазо намози деб ният қилаверасиз.5. беш маҳалгина намозни қазо қилган одамгина намознинг қазоларини тартиб билан ўқийди. ундан кўп бўлса, хоҳлаганча ўқийди. 6. аёлларнинг ҳам иҳтилом бўлиши ҳадиси шарифда ҳам келган. хўллик топсангиз ғусл қиласиз, бўлмаса йўқ.7. Нотўғри эмас, иншааллоҳ.8. номаҳрамларга шаҳват билан қаралмаса бўлди.9. бундай нарсаларга умумий ҳукм берилмайди, тури, навига қараб бир нарса дейиш мумкин. эзгулик, одоб ахлоқ ҳақида бўлса, зарари йўқ.