Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳанафий мазҳабида ғойиб бўлган эр ҳукми

22:13 / 25.12.2020 | Baxrom | 2238

Ассалому алайкум! 1. Мисол учун бир аёли бор эр киши сафарга, ғазотга ва х.к ларга кетса ва унинг аёли эри сафарда ёки ғазотдами ўлиб қолди деган даражагача муддат ўтса ва аёли бошқа эрга турмушга чиқса ва ўша даврда 1-эри қайтиб келса ва аёлини бошқа эрга теганини билса ва аёли хам 1-эри қайтиб келганини билса у аёлга қандай хукм қўлланилади? 1. Зинокор 2. Билмай қилгани учун ва эри тахминан қанча муддатда қайтишини айтмай узоқ муддатга йўқ бўлгани учун авф қилинадими? 2. Агар 1-эри у аёлига талоқ берса аёл иддани қаерда сақлайди 1-эрини уйидами ёки янгисиними? 3. Шу ўринда аёл иддасини ўтагач 2-эри билан қайта никох ўқиттирадими ёки эру хотиндек яшайверадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи эри талоқ бериши керак. Талоқ олган вақтида қаерда яшаб турган бўлса ўша ерда иддасини ўтиради. Иккинчи эр билан ўша заҳоти алоқани тўхтатиши шарт. Идда чиқса қайтадан никоҳланиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat