Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот нисоби ҳақида

00:00 / 13.08.2012 | eski savollar | 3388
Ассалому Алайкум! Уйда мулк бўлиб турадиган (тақилмайдиган) тилла тақимчоқлар бор. Умумий уларнинг оғирлига 85 г. дан кўп, аммо улар соф тилла эмас (58.5%) тилла. Соф тилла миқдори 85 г. етмайди. Закот беришим керак ёки йўқ?!Жавоб учун олдиндан раҳмат!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тиллога бошқа нарсани аралаштириб қилинган тақинчоқ бўлса, ўша нарсанинг вазни тушириб қолдирилади. Аралаштирилган нарса қолдирилиб тиллонинг ўзини ҳисобга олиб туриб, нисоби аниқланади ва кейин ундан закот берилади. Тиллодан унга аралаштирилган нарсаларни тушуриб қолдириб ҳисоб-китоб қилишни қуйидаги тенгламадан билиб олишимиз мумкин:Аввал тиллонинг вазни аниқланади. Кейин уни пробасига кўпайтирилади. Сўнг уни бир грамм миқдоридаги нархига кўпайтирилади, ундан кейин 2,5% кўпайтириб туриб 24 га бўлса, закотга бериладиган миқдор чиқади. Сизнинг мисолингизда закот берилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat