Ассалому алайкум! Иш бўйича бировдан қарзим бўла туриб закот берган бўлсам. Закотим қабул бўладими ёки қарзимни узмагунимча қабул бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бор маблағингиз қарзингиздан ортиб нисобга етса закот беришингиз фарз бўлади. Ортгани нисобга етмаса фарз бўлмайди. Унда закот беришдан кўра тезроқ қарзингизни узишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!