Ассалому алайкум! Мен ожиз ва илмсизлик қилиб, кўчада бир нотаниш аёл "эгилсам қон босимим ошади, намозда жойнамоз остига ёстиқ қўйишим мумкин дейишди, ростдан хам мумкинми" деб сўраганида аввалига "билмайман" деб, сўнг "мумкин бўлса керак, умуман ўқимагандан кўра яхши" деб жавоб бериб қўйдим. Нотўғри иш қилмадимми? Ўзим англамаган холда хато фатво бериб қўймадимми?
– Ва алайкум ассалом! Бунга ҳам ҳожат йўқ. Қон босими ошмайдиган даражада эгилиб ишора билан ўқийверади. Ишора билан сажда қилса пешонаси бирор нарса тегмаса ҳам сажда ҳисобланаверади. Валлоҳу аълам!