Ассалому алайкум! Менинг бир ярим ёшли қизим бор. Уйда қаровчи хеч ким йўқ. Намоз ўқиётсам жуда кўп хархаша қилади. Чой бер, нон бер, сут бер, горшокка ўтираман ва х.к. Кўп холларда намозимни бузиб унинг айтганини қилиб бериб қайта ўқийман. Базида бошлаган намозимни 2-3 мартагача бузишимга тўғри келади. Лекин доимий қилмайди бу инжикликни. Шундай холларда намозни бузмай гап гапирмай айтганини қилиб келган жойидан давом эттирсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Бузилган намозни қайта ўқийсиз. Валлоҳу аълам!