Ассалому алайкум! Онам давлат корхонасида ишлайдилар. Ўша давлат корхонасига қарашли боғдаги мевалардан уйга олиб келиб компот тайёрлаганлар. Лекин у меваларни раҳбарият рухсатисиз олганлар. Олиб келмасалар нобуд бўлиши мумкин экан, ёки шериклари у кишининг ўрнига олар эканлар. Саволим: мен уларни истеъмол қилишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Пулини ўша ташкилотга тўлаб қўйиб еяверинглар. Валлоҳу аълам!