Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хозирда Россия шахрида эдим. Бу ерда "халал" хамда "мусульманская" деган колбаса махсулотлари бор экан. Уни таркибида фақат қўй, товуқ ёки мол гўшти бор экан. Мендан олдин хам бир киши худди шу саволни берган экан ва сиз суриштириб кўринг деган экансиз. Фақат таркибига қараб истъемол қилаверса бўладими? Жавобингиз учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У сертефикатларни аниқлигини текшириш лозим. Кўпига ишонч йўқ. Валлоҳу аълам!