Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора...

00:00 / 03.04.2011 | eski savollar | 993
Ассалому алайкум хазрат!Хазрат, саволни кандай беришни хам билмайман. Бошим котиб колган, кимдан ёрдам сурашни хам билмайман... Мен кулимдан келганча Ислом таълимотларига, шариат буюрган амалларни бажаришга харакат киламану аммо уйимдагиларга гап-сузим утмайди. Ношарий ишни билсам, курсам кулимдан келганча ваз-насихат киламан, китоб ва суннатга хилоф булса буни тушунтиришга харакат киламан. Аммо гапларимни хеч ким инобатга олмайди ёки билиб туриб баъзи масалаларни мендан яширишади. На онам, на шариатдан хабари бор, намоз укийдиган акам мен билан умуман маслахат килишмайди... Ёдингиздами йукми билмайман бундан 5-6 йил аввал бир масалада сизга телефон оркали Кредит масаласида мурожаат килган эдим. Сабаби Онамларга кредит олиш харомлиги, шариат нуктаи назаридан мусулмонлар бундай килмасликларини, натийжаси нихоятда огир якун топишини канчалик тушунтирсакда бизга ишонмасдилар... Шунда уларни сиз билан алока килдирганмиз. Сиз ушанда кредитни олмаган афзал, уни хунук окибатлари хакида онамларга тушунтириб берган эдингиз. Минг афсуслар булсинки онамлар кредитни бари-бир олган эканлар. Биз бу нарсадан бехабар колиб кетганмиз...Ва бу кредит хозиргача бизни бошимизга соя солиб бошимиз карздан чикмайдиган булиб колган. Хар ойда фалон суммада % тулаб борамиз... Оиламизда, ишимизда, еб-ичишимизда, туришимизда, бориш-келишимизда ва ачинарлиси ибодатимизда халоват йук, барака йук. Саволга келсак...Огзи куйган катикни хам пуфлаб ичади дейишади...Аммо, минг афсус булсинки уйимдагилар мазкур хикматли гапга умуман эътибор хам беришмайди. Якинда бир нарсани билиб колдим..Онамлар бир ишга аралашиб куйганлар. Унда Арок заводида ишлайдиган бошликни кандайдир катта корхонага рахбар килиш учун шу ишни кетидан югуриб хокимларни эшигини такиллатиб юрибдилар. Корхонага рахбар булиш истагида юрган одам эса буни эвазига катта микдорда пул мукофоти беришни ваъда беряпти. Буни онамларга харчанд харом иш эканлигини, яна буни устига арок ишлаб чикарувчи одамни ишини битириб бериш катта гунох эканлигини, оиламиз бошига лаънатлар ёгилишини канчалик хуноб булиб тушунтирмай мен билан кескин тарзда муомала килишади, бу ишни натийжасини мендан яширишяпти. Алам килгани еса шариатдан яхшигина хабари бор тугишган акам бунга мутлако карши чикаётгани хам йук балки бу ишга розилик бериб хас-пушлаб бел боглаб турибди. Харом ишдан кайтармаяпти. Катталарга бу иш юзасидан мурожаат килай десам мени куллаб кувватлаб турадиган отам вафот этиб кетган. Боболаримга бориб арз килай десам улар аник онамни куллаб кувватлаб туришади ёки акллари етмаганидан мени жерикиб ёш була туриб онангни ишига аралашма деб танбех бериб куйишади... Нима килишим керак энди? Ахволимиз бир оз булсада яхшиланиб келаётганда дунё кетидан югуриб, Аллохдан халол ризк талаб килиш урнига динимизга хилоф ишларни оркасидан югуриб юрадиган якинларимга гапим утмаса нима килишим керак? Уйдан чикиб кетиб каёкка булса хам бош олиб кетай десам муминга хос иш булмайди...Хуллас хазрат нима килишга хам хайронман...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, яқинларга тушунтиришга ҳаракат қилаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat