Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарки дунё

09:29 / 01.01.2021 | Muhammad Allohyor | 2644

Ассалому алайкум! Киши нафсга берилмаслик учун турмуш қурмаслиги ёки умуман Аллоҳ йўлида бехожат бўлиш учун тарки дунё қилишнинг ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу жоиз эмас. Динимизда роҳиблик йўқ. 

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَرَادَ عُثْمَانُ بْنُ مَظْعُونٍ أَنْ يَتَبَتَّلَ، فَنَهَاهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَوْ أَجَازَ لَهُ ذَلِكَ لَاخْتَصَيْنَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ  

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Усмон ибн Мазъун бутунлай таркидунё қилмоқчи бўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни наҳий қилдилар. Агар унга бу ишда рухсат берганларида, ўзимизни албатта бичиб ташлар эдик».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош биродарлари бўлганлигини аввал ҳам бир неча бор айтиб ўтганмиз.
Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳуда ибодатга ажраб чиқиш майли жуда ҳам кучли бўлган.
Ушбу фаслнинг аввалида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларидан у зотнинг ибодатлари ҳақида сўраб, уни оз санаб, кейин таркидунёчиликнинг уч хил турини танлаган уч кишидан бири ҳам Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу эдилар.
Ушбу ҳадисдаги «бутунлай таркидунё қилиш» маъноси уйланишни ҳам тарк қилиш маъносини ўз ичига олган. Шунинг учун ҳам ровий Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу:
«Агар унга бу ишда рухсат берганларида, ўзимизни албатта бичиб ташлар эдик», демоқдалар.
Исломда бу иш жоиз бўлмаганлиги учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳуга рухсат бермаганлар. Уйланмай юриш мусулмон киши учун яхши эмас, бу иш роҳиблик дейилади.
Масиҳий динида ибодатга берилганлар уйланишдан воз кечишлари керак. Ундай ишни қилувчилар роҳиблар, қилаётган ишлари роҳиблик дейилади. Исломда эса роҳиблик йўқ. Исломда уйланиш ҳам ибодат ҳисобланади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat