- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасини яратди, унга нима фойдали ва нима зарарлигини ҳалол ва ҳаром қилиб белгилаб берди. Хитойликларга ўхшаб қимирлаган ҳамма нарсани ейишга ҳам рухсат бермади, вегетерянларга ўхшаб фойдали нарсани ўзига ҳаром қилиб олишга ҳам рухсат бермади. Бу ўринда ҳаммага олиб ейиш рухсат берилган жойлардагини тушнинг. Нима бўлганда ҳам мевани эккан кишига ундан албатта савоб бўлади. Валлоҳу аълам!