Ассалому алайкум! Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади. “Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”. Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар. Устоз шу хадис фақат намоздаги холат учун айтилганми ёки намоздан ташқари тахоратли пайтларда хам озгина ел чиққанга ўхшаса лекин овози ва хиди сезилмаган пайтларда юқоридаги хадисдан жавоб олсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Жавоб олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!