- Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Тушимда қўлимда бир парча шойи борлигини кўрдим. Унга жаннатнинг қаерига ишора қилсам, мени ўша ерга учириб олиб борар эди. Бас, мен уни Ҳафсага айтиб бердим. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган экан:«Албатта, уканг солиҳ одамдир» ёки «Абдуллоҳ солиҳ одамдир», дебдилар».Бухорий, Термизий ва Муслим ривоят қилишган.