Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам ато

00:00 / 09.04.2007 | eski savollar | 3123

Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратлари, маҳалламиз имоми айтишича Аллоҳ билан Одам ато инсонларни жаннат ва дўзаҳга ажратишда ҳар 1000 тадан биттаси жаннатга Муҳаммад умматларидан эса ҳар 1000тадан 1таси дўзаҳга киришлиги ҳақида келишиб олишганлари ростми? Идрис алайҳиссалом ҳозир жаннатдамилар? Имомимизнинг Қуръондан тавсир қилиб беришича у киши Азроил билан дўст бўлганликлари ростми? Иймонга шукр қилмаса киши иймондан чиқадими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 

ИДРИС АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарларнинг Одам отадан кейинги энг қадимгилари Идрис алайҳиссаломдирлар.
Аллоҳ таоло у зот ҳақларида «Марям» сурасида марҳамат қилиб қуйидагиларни айтади:
«Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди.
Ва уни олий мақомга кўтардик». (56-57 оятлар).
Шунингдек, «Анбиё» сурасида:
«Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир.Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир», дейди. (85-86 оятлар).
Қуръони Каримда Идрис алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа маълумот йўқ. Ушбу зикр этилган ояти карималарда Идрис алайҳиссаломнинг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда:
1-Сиддиқлик.
2-Набийлик.
3-Олий мақом соҳиблиги.
4-Сабр қилувчилик.
5-Аллоҳнинг раҳматига кириш.
6-Солиҳлик.
Тарихчиларнинг таъкидлашларича Идрис алайҳиссаломнинг насаблари Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Шийс алайҳиссаломга етиб боради. У кишнинг оталарининг исми Ёрид, боболарининг исми Маҳлоил бўлган. У зотга Одам ва Шийс алайҳиссаломлардан кейин учинчи бўлиб пайғамбарлик берилган. Машҳур тарихчиларимиздан Ибн Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳининг таъкидлашларича Идрис алайҳиссалом қалам билан ёзув ёзган биринчи одамдирлар.Уламоларнинг рожиҳ гапларига қараганда Идрис алайҳиссалом Бобилда таваллуд топганлар. Аввал бошда Шийс алайҳиссаломда бўлган илмни ўрганганлар. Кейинчалик Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарликни берган. У зот набий бўлганларидан кейин кишиларни Одам ва Шийс алайҳиссаломлар шариатига даъват қилганлар. У кишининг даъватларини озчилик қабул қилиб кўпчилик қабул қилмаган.
Шунда у зот ўзларига эргашганлар билан Бобилни тарк этиб ҳижратга чиққанлар. У киши ўз ҳижратлари учун Мисрни танлаганлар. Мисрда турган пйтларида одамларни динга даъват қилганлар.
Идрис алайҳиссалом биринчи бўлиб маданий ишларни йўлга қўйганлар, одамларга маданиятга оид ишларни, қонун-қоидаларни ўргатганлар. У зотнинг давларида 188 та шаҳар қурилган экан.
Идрис алайҳиссалом ўз ҳикматлари ила машҳур бўлганлар. Ровийлар Идрис алайҳиссаломдан асар бўлиб қоган баъзи ҳикматларни ҳам келтирадилар:
«Дунёнинг яхшиси ҳасратдир. Ёмони надоматдир».
«Бахтиёр-ўзига назар солган кишидир. Унинг Роббиси ҳузуридаги шафоатчиси амали солиҳидир».
«Сабр иймон ила бўлса зафар келтиради».
Идрис алайҳиссаломнинг ер юзидаги истиқоматлари саксон икки йил бўлган. Ундан сўнг Аллоҳ таоло у зотни Ўзига кўтарган.
-Иймонга шукр қилмаса, куфр қилган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat