Ассалому алайкум. Ҳурматли Шайх ҳазратлари!Бир до'стим анча йиллардан буён чэт элда истиқомат қилади. Ҳозирда иқтисодий ҳолати ҳам анча яхши. Яқинда у менга бир таклиф билан мурожаат қилди. Таклифининг мазмуни, О'збекистондан до'стим яшайдиган мамлакатга ишчи кучи юбориш. До'стим у эрда кичик қурилиш фирмаси очган, унга қурислиш соҳасини яхши эгаллаган усталар керак. Бу эрдан ишга бораман деган йигитларнинг бошланг'ич барча сарф харажатларини (виза, билет, ётоқхона ва ҳ.к) до'стим о'з зиммасига олади. Ишчи йигитларнинг ҳужжатлари тортиб олинмайди, улар о'ша мамлакатда расмий ишчи сифатида фаолият юритишади. Ишга борган юртдошимиз меҳнат фаолиятини бошлаб, даромад ола бошлагач, ойма ой уйига пул жо'натиш билан бир қаторда до'стим қилган харажатларни қоплаб беради ва олаётган даромадининг муайян қисми до'стимга тегади. Менинг вазифам эса, бу эрдан унга муносиб усталарни топиб беришдан иборат. Шунга яраша мен ҳам юбориладиган ҳар бир ишчи йигит учун муайян ҳақ оламан. До'стим ва менинг шу тариқа даромад олишимиз жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ишчилар билан ҳамма нарсани очиқ айтиб шартнома тузилса, улар шунга рози бўлишса, бўлади.