Ассалому алайкум! Биз ўқийдиган курсда ким битта минус олса(сўз ёд олмагани учун ёки ўзбекча сўз ишлатгани учун берилади) отработка учун 200-300 сўм атрофида пул тўлайди ва курснинг оҳирида имтиҳон бўлади. Ким шу имтиҳондан энг юқори бал олса ўша инсонга йиғилган пуллар берилади. Шу ҳолатда қиморга кирадими? Қимор бўлса олган пулимни нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Бу қиморга тушади. Пулларни эгаларига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!