Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Виртуал зино

17:02 / 22.02.2021 | YODGOROYOPA | 2221

Ассалому алайкум! Бир яқинимнинг турмуш ўртоғи ижтимоий сайтларда ўтириб аёллардан танишлар ортиради, улар билан смслашиб севишади, телефонда гаплашиб, учрашади. Аёли ундай қилманг зино билан баравар деса, мен Аллоҳнинг олдиди "оппоқ"ман дейди. Эркакнинг қилаётган иши тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما، قَالَ: مَا رَأَيْتُ شَيْئًا أَشْبَهَ بِاللَّمَمِ مِمَّا قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا، أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ النُّطْقُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي، وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ أَوْ يُكَذِّبُهُ»، قَالَ عَبْدٌ فِي رِوَايَتِهِ: ابْنِ طَاوُسٍ، عَنْ أَبِيهِ، سَمِعْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Кичик гуноҳлар ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзидан муносиб сўзни эшитмаганман: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ одамзотга унинг зинодаги улушини ёзиб қўйган бўлиб, уни олмай қўймайди. Кўзнинг зиноси қарашдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Нафс уни хоҳлаб, истаб туради, фарж эса уни ё рўёбга чиқаради, ё ёлғонга чиқаради».
Муслим ривояти.
Изоҳ: «Одамзотнинг зинодаги улуши ёзилган» деганда инсоннинг умри, ризқи белгилаб қўйилганидек, барча феъл-атвори ва шу жумладан зинонинг бирор кўринишини қилишигача битиб қўйилган бўлиши тушунилади. Аммо пешонамга ёзилган экан-да деб, ўша гуноҳни қилишга йўл топиш мумкин эмас. Аксинча, гуноҳни қилиш-қилмасликда инсонга ихтиёр берилган. Шунинг учун банда амалига яраша мукофот ёки жазо олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat