Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим мени тушунмайди мен билан иши йўқ

12:44 / 20 январь | Парвина | 1489

Ассалому алайкум! Устоз менга ëрдамлариз керак. Мени ахволимга 80% айëллар хозирги вазията. Дадаси бир фирмага ишлайдилар хафтага 2марта борадилар, яхши пул топадилар. Мен узим аптекада ишлайман. Кишта 6:00да эрталаб тураман нонушта тайëрлайман, ховли супураман намозимди укийман, сизхам туринг десам сен уки менга булади менга тегинма деб хар хел бахона киладилар. Рузгорга 30% карашадилар, 3та болар бор умуман ишлари йук, мактаби, памперси, дориси, кийми, хамма харажати мени буйнимда, мен учун брон нима обермайдилар, пул десам бакириб кетади аразлаб юрадилар. 9йилдан бери шу ахвол болари бн мен бн рузгор бн ишлари йук, лекин ëгдан бор килиб ширин ширин авкот нарса пиширсам паска уришди бошлайдилар. Хар куни кайнонамдикига авкот, нон обчикаман, уйдаги ишларини килиб келаман. Курьон ëдлаяпам сизга айтай десам яхши укивер деб иши йук. Хар намозимда инсоф тилайман. Хамма нарса мени зимамда. Роббим шохид россаям чарчаб кетим. Иштан бошка брон жойга куймайдилар. Гохида чарчаб кетганимдан укиниб йиглайман хафа буламан. Шунча кисам хам пасга урадилар. Ишим куплигидан кечаси фанарик бн Курьон ëтлайман шуларга халакит бермай деб. Кечаси бн истигфор айтаман Роббимга енгилик бер ,эримга инсоф бер, рахим шавкат бер. Бу сени вазифанг киласанда дейдилар. Нахотки динимизда айëл киши шу даражада паста булса, боларини айëл боши бн узи бокса эри булатуриб. Бу нима азоб эди. Холиям диндан хабарим бор эримди розилигисиз жанатга киролмиман, Нури дийдам Пайгамбаримди с.в.а жанната куриш учун, бирга булиш учун хамма нарсага чидаб келябман. Роббим менга, менга ухшаган бекадир айëларга сабир берсин. Пайгамбаримизга с.а.в саломлар булсин, у кишини согиндим... То улганимча чидашимга тугри келади, лекин мени елкамга бу юк огирлик киляпти. Эримга нисбатан брон хукум борми динимизда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз учун биттагина башорат бор. Аллоҳ таоло Қуръон каримда 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ۝ 

153. Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. (Бақара сураси). 

 إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُم بِغَيْرِ حِسَابٍ۝ 

10... Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур». (Зумар сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat