Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайҳ ҳазратларига ъъТурмуш қуришъъ ҳақида савол ? ? ?

00:00 / 12.08.2008 | eski savollar | 3706
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ҳурматли Шайҳ ҳазратлари аввало Аллоҳ умрингизни ва илмингизни бунданда зиёда айласин. Икки дунё саодатини насиб айлаган бо'лсин. Биз ожизларнинг сизга бермоқчи бо'лган саволимиз қуйидагича:Бир киши о'з қизини до'стининг о'г'лига узатишни келишиб қо'йган ва қиз эса, шар'ий ҳукмларни тушунадиган, мо'мина қиз бо'либ, о'зига о'хшаган бир солиҳ йигит билан оила қуришмоқчи экан. Қизнинг отаси қизининг ко'нглига қарамасдан до'стимнинг о'г'лига тегмасанг сени оқ қиламан дебди. Шу билан қизни дод-фарёдларига қарамасдан ҳоҳламаган кишисига мажбурлаб узатибди. Қиз шундай вақтда отага қулоқ солиши керакмиди? Отанинг оқ қиламан деган гапи то'г'рими ёки ното'г'рими шу ҳолатда? Шу масалани ҳукмини айтсангиз. Олдиндан берадиган жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Балоғатга етган қизни ўзи хоҳламаган кишига мажбурлаб турмушга чиқаришга отанинг ҳаққи йўқ. Ҳаққи йўқ масалада оқ қилишга ҳам ҳаққи йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat